Римнинг "Рома" клуби янги футболчиси Педро жорий мавсумда жамоасини совринлар сари етаклаб боришга ваъда берди.
«Агар сиз ўз олдингизга тўртинчи ўринни эгаллаш вазифасини қўйсангиз, у ҳолда еттинчи ўринни эгаллайсиз. Мен доим ғалаба қозонишни хоҳлайман, ҳатто машғулотларда мағлуб бўлсам ҳам ғазабланаман. Ўйлайманки, биз мавсумни учинчи ёки тўртинчи ўринларда якунлаймиз ҳамда Кубок соҳибига айланамиз. Гарчи бизга осон бўлмаслигини билсак-да, биз ўз кучимизга ишонишимиз керак. Мен «Рома» футболчиларини ғолибга айлантираман.
Бизни чалғитувчи овозларга эътибор бермаслигимиз керак. Биз имкон қадар камроқ хато қилиб, яхши натижаларни қўлга киритиш ҳақида ўйлашимиз керак.
Жорий мавсумдаги мақсадимиз – кўпроқ ўйинларда ғалаба қозониш», — деди Педро.