Испаниянинг "Бетис" клуби бош мураббийи Мануэль Пеллегрини Ла Лига доирасида "Реал" (2:3) клубидан қабул қилиб олинган аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди.
"Реал" ва VARга қарши ўйнаш жуда қийин. Биринчи бўлимда "Реал"дан анча яхши ўйин намойиш этдик. Биз иккита гол киритдик ва учинчи голни киритишга яқин келдик.
"Реал" клубига қарши ўйнаётганингда VAR сабабли дарвозангга пенальти белгиланиши ва бир киши кам бўлиб ўйнашинг жуда қийин", - Пеллегринининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ESPN.