"Барселона" сардори Лионель Месси Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши баҳсда (4:0) пенальтидан гол урди.
"Opta Sports" тарқатган хабарга кўра, аргентиналик футболчи Ла лига доирасида кетма-кет 17 мавсумдан бери гол ураётган 4-футболчига айланди.
Бунгача мазкур натижани Агустин Гаинса ("Атлетик", 19 мавсум), Карлос Алонсо ("Реал", 17) ва Серхио Рамос ("Реал", 17) қайд этишган эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади ва бош жамоа сафида 2003 йилдан буён тўп тепиб келади.