Мадриднинг «Атлетико» клуби президенти Энрике Сересо жамоанинг янги ҳужумчиси Луис Суарес борасида фикр билдирди.
— Барчаси ажойиб ўтди. Бартомеу — яхши дўст ва ажойиб президент. Айни пайтда «Барселона»нинг ишлари жойида эмас, лекин қандай ҳаракат қилиш керак бўлса, шундай қилишди ва бошқа ҳеч нарса содир бўлмади. Суаресни сафимизга қўшиб олишда муаммога дуч келмадик. У ўзи хоҳлаган жойда ўйнамоқда.
Агар Лео Месси яна Луис Суарес билан бирга ўйнаш ниятида бўлса, у ҳолда жаоамизга келсин. Ҳамма нарса рўй бериши мумкин, — Сересонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда СОРЕ.