"Челси" ҳимоячиси Курт Зума жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда TalkSPORT нашри ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, ҳимоячини "Лестер" ва "Эвертон" жамоалари ўз сафига қўшиб олишга тайёр.
Аввалроқ "арристократлар" Зумани трансферга қўйгани ҳақида хабар берган эдик. Лондон клуби унинг трансферидан 25 миллион фунт ишлаб олмоқчи.