"Барселона" бош мураббийи Роналд Куман жамоа ҳужумчиси Усмон Дембелега нисбатан ишончни йўқотди. Бу ҳақда CatRadio хабар тарқатди.
Нидерландиялик мутахассиснинг фикрича, Усмоннинг клубдан кетиши янги футболчиларга имконият эшикларини очади.
"Барселона" франциялик футболчига қизиқиш билдираётган клублардан 50-60 млн евро атрофида пул сўрамоқда. "Кўк-анорранглилар" Дембелени сотишга муваффақ бўлишса, бу пулга Мемфис Депай ва Эрик Гарсияни харид қилишади.
Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле клуб машғулотига кеч келиш "анъана"сини давом эттирди. Ҳужумчининг ўзи эса "Барса"ни тарк этмоқчи эмас.