Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

"Пахтакор" мураббийи: "ОФКдан ҳакамлар савиясини оширишни сўраб қолган бўлардим"

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра чорак финал баҳсидан кейин матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни яхши бошладик. Ҳаммаси биз кутгандек кетаётганди, бироқ кутилмаганда футболчимиз қизил карточка олиб режаларимиз ўзгариб кетди. Бир киши кам бўлиб қолишимизга қарамай охиригача курашдик ва бунинг учун йигитларга раҳмат айтаман. Ўйлайманки, Осиё Чемпионлар Лигасида ўзимизни кўрсата олдик. Афсус, чорак финалда мусобақа билан хайрлашяпмиз, лекин жамоа келажакда кўп нарсага қодир дея оламан.

Мен қизил карточка берилган вазиятни тўлиқ кўра олмадим. Лекин VAR ёрдамида ҳакам қарор чиқариб "сариқ"ни "қизил"га ўзгартирди ва футболчимизни четлатди. Фақат шуни айтишим мумкин, холос.

Жалол жуда хафа. Ниҳоятда тушкун кайфиятда ва жамоага ёрдам бера олмаганидан афсусда. Албатта, Машарипов четлатилишини ҳеч ким кутмаганди. Лекин мен бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман, биздан олдин шу стадионда "Ал Насср" - "Ал Аҳли" учрашуви ўтказилди ва унда ҳам VAR кўриб чиқса бўладиган худди шундай даражадаги қўполлик кузатилди. Лекин негадир ҳеч ким индамади. Аммо бизнинг футболчимиз шундай қўполлик қилганида дарҳол ўйинни тўхтатиб VARга мурожаат қилишди. Натижада VARдан фойдаланиш бизда икки хил таассурот уйғотди. ОФКдан ҳакамлар савиясини оширишни сўраб қолган бўлардим.

Биз Ҳожиматни анчадан бери биламиз. Уни бекорга ижарадан қайтариб олмадик. Биз бу футболчига ишонамиз. Иккинчи таймда уни майдонга туширдик ва ўзидан кутилган ўйинни намойиш этди. Бу ўйиндаги ёқимли жиҳатлардан бири бўлди.

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 06:10, 01.10.2020.
Ўқилди: 8028 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида маълумот берди [3356]

Влахович «Милан»дан қанча маош сўрагани маълум бўлди [2480]

«Динамо»нинг ўйини менга ёқди, ЖЧ-2026да Ўзбекистонга бефарқ бўлмайман» - «Зенит» устози асабий ўйин, ўзбек футболидаги ўсиш ва «Динамо» ҳақида фикр билдирди [2025]

Sport ва Futbol телеканалларининг 10-февраль кунги кўрсатувлар жадвали [1845]

Zo'r TV телеканали 10-февраль куни Италия кубоги баҳсини жонли трансляция қилади [1832]

Кэррикка АПЛнинг уч жамоаси қизиқиш билдирмоқда [1776]

Вадим Абрамов «Зенит»га қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди [1707]

«Наполи» Симеоне орқали яхши сумма ишлаб оладиган бўлди [1659]

Клопп "Реал"ни бошқарадиган бўлса, қайси футболчини олишни исташини айтди [1620]

«Сити»нинг икки футболчиси Ширер талқинига кўра АПЛ 25-тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1533]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.