Англиянинг "Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия Лига Кубогининг 4-саралаш босқичида Лондоннинг "Арсенал" (0:0, 4:5 пенальтилар бўйича) қабул қилиб олинган мағлубият ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар учрашув ғолиби 90 дақиқага асосан аниқланадиган бўлганида, у "Ливерпуль" ғалаба қозониши керак эди. Аммо, биз орзулар мамлакатида эмасмиз, гол киритишимиз керак эди. Ушбу баҳсдаги кўп нарсалар мени қониқтирди, таркибда ротация ишларини амалга оширдик, футболчилар эса ўзларини яхши ҳис қилишди. Лекин, ғалаба қозонишимиз учун гол камлик қилди", - Клоппнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
Қайд этиш керакки, "Ливерпуль" кетма-кет тўртинчи мавсум Англия Лига Кубогининг 5-босқичига йўл ола билмаяпти ва 2012 йилдан бери ушбу мусобақада ғалаба қозона олмаяпти.