Кириш Регистрация

Жамшид Саидов: “Ўйин доимгидек оғир бўлди”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 18-туридан ўрин олган “Бухоро” – “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” бош мураббийи Жамшид Саидов иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Биринчи галда устоз ва мураббийларни байрам билан табриклайман. Уларга соғлик ва саломатлик тилайман. Учрашув ҳақида нима дейишим мумкин? Доимгидек оғир ўйин бўлди. Мазкур учрашувга яхши тайёргарлик кўрган эдик. “Навбаҳор”нинг қандай кучга эга жамоа эканлиги маълум эди. Албатта, ўйин давомида тактик ва техник хатолар бўлди. Шундай бўлса-да, шогирдларимга ажойиб ўйин ва ғалабага бўлган хоҳиш учун раҳмат айтмоқчиман.

Бугун жамоамизда уч нафар футболчи Суперлигадаги дебютини ўтказди. Биз ҳар бир учрашувга охирги ўйинга чиққандек муносабатда бўляпмиз. Турнир жадвали барчасини айтиб турибди. Биринчи бўлимда Жасур Ҳакимов жароҳат олди. Шу боис уни алмаштирдим. Шу сабабли, уларнинг ўрнига ёшларни туширишга мажбур бўлдик. Ҳа, режамиз ҳимояга эътибор берган ҳолда қарши ҳужумлардан фойдаланиш эди. Биринчи бўлимда режамиз иш бермади. Иккинчи бўлимда эса вазиятларга эга бўлдик.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 14:06, 02.10.2020.
Ўқилди: 2323 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.