Кириш Регистрация

Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Қўқон-1912"га имконият қолдирмади

Баҳо:
+ | -

Бир неча дақиқа олдин Навоийдаги "Ёшлар спорт мажмуаси" стадионида Coca Cola суперлигаси 18-тур доирасидаги "Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур футбол учрашуви юртимизда жорий қилинган карантин қоида ва меъёрлари сабаб мухлисларсиз ташкил этилди.
Учрашув футбочиларимизнинг ҳужумлари остида бошланди. 13-дақиқада Холмухаммедовинг узатмасидан сўнг Норбеков тўпга бироз етолмай қолди. 24-дақиқада Норбековда яхши вазият юзага келганди. 29-дақиқада Алишер Саноевнинг кутилмаганда йўллаган кучли ва аниқ зарбасини посбони Исломжон Абдуллаев эгаллаб олди.33-дақиқада мезбонлар бурчак зарбасидан самара чиқара олишмади. 36-дақиқада жарима зарбасига эга бўлдик. Муҳамманас Хасановнинг зарбаси кучли ва аниқ бўлди. Нестеров тўпга эгалик қилди. Биринчи бўлим нурсиз дуранг билан интиҳо топди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаол тарзда бошлашди. 61-дақиқада рақибларимизнинг зарбаси дарвозамиз устунига тегиб қайтди. Орадан бир дақиқа ўтиб, яхши ҳужум ташкил қилдик . Норбеков офсайдда қолди. 72-дақиқада вакилларимиз ижросидаги чиройли ҳужум самарасиз якун топди. Норбеков қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, Бамбага тўпни узатган эди. Нестеров маҳорат кўрсатди. 75-дақиқада футболчиларимиз рақиб дарвозасини ишғол этишди. Мурод Холмуҳаммедовинг узатмасидан сўнг Норбеков ҳисобни очди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди. Жамшид Ҳасанов рақибларимиз ҳужумини муваффақиятли якунлади. Гол ўтказиб юборгач, дарҳол хисобни ўзгартиришимиз мумкин эди. Бердиевнинг зарбасини Нестеров аранг қайтарди. Қайтган тўпни эса Азимов дарвозага жойлай олмади.Сардор кутмаган эди. 83-дақиқада навоийликлар иккинчи тўпни киритишди. Томиванинг пасидан кейин Касминин узоқ пастки бурчакни аниқ нишонга олди. Қолган дақиқаларда футболчиларимизда бир қатор вазиятлар бўлганига қарамай, ҳисобни тенглаштира олишмади.

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" – 2:1 (0:0)

Ҳакамлар: Равшан Абдувоҳидов, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Наим Қосимов.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Жамшид Хасанов (79), Владислав Касминин (83). - Шоҳназар Норбеков (75).

“Қизилқум”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Владислав Косминин, 8. Руслан Магриев, 10. Алишер Саноев, 17. Салим Мустафоев, 18. Жасур Азимов, 21. Муҳсин Убайдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 44. Ибрагим Гвадамоси, 75. Олег Толмасов, 88. Жамшид Ҳасанов (15. Воҳид Шодиев – 89).

“Қўқон-1912”: 96. Исломжон Абдуллаев, 3. Бобир Акбаров, 7. Шоҳназар Норбеков, 9. Суҳроб Бердиев, 10. Қувондиқ Рўзиев, 15. Ойбек Рустамов, 17. Музаффар Музаффаров (91. Якуба Бамба – 71), 20. Иқболжон Маликжонов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов (13. Сардор Азимов – 71), 23. Александр Мерзляков (69. Филип Райевац – 87), 70. Мурод Холмуҳаммедов.

Киритилди: 21:33, 02.10.2020.
Ўқилди: 2484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7152]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3483]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3266]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3044]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2200]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2188]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2085]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2053]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2013]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1976]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик