Каталониянинг "Барселона" клуби техник директори Рамон Планес жамоа ҳужумчиси Усмон Дембелени Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клубига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди.
"Биз "Манчестер Юнайтед" билан ҳеч қандай музокара олиб бормадик. Дембеле - "Барселона" футболчиси. У ўзининг яхши ўйинларини кўрсата олишига ишонамиз.
Куман Дембеледан жорий мавсум умиди катта эканлигини айтиб ўтди", - Планеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Diario Sport.