Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Рўзиқул Бердиев: «Биринчи гол ўтказган бўлсак-да, ўзимизни йўқотиб қўймадик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Насаф» — «Машъал»(4:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Мухлисларни ва футболчиларни ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ҳимоядан ўйинни тўғри ташкил қиладиган жамоа эди. Улар бешта ҳимоячи билан ўйнашини кутган ҳолда тайёргарлик кўргандик. Йигитларни бугунги учрашувга руҳан ва тактик жиҳатдан пухта тайёрлашимиз талаб этиларди. Шунга қарамасдан биз кўп вазиятларни ярата олдик. Бу ҳисобда ҳам акс этиб турибди. Нима учун руҳий томондан тайёрлашимиз керак эди, рақиб бешта ҳимоячи билан ўйнарди. Шу боис йигитлардан шошилмасликни ва асабийлашмасликни сўрадик. Қўпол хато эвазига биринчи голни ўтказиб юборган бўлсакда, ўзимизни йўқотиб қўймадик. Вазиятларни голга айлантирдик ва уч очкони қўлга киритдик.

- Бобир Абдихолиқов голлар урмоқда. Лекин, 11 метрлик нуқтадан гол уришда тажрибаси етишмаётгандек...

- Пенальти тепишда кўпроқ совуққонлик керак. Буни йигитларга кўп ўргатамиз. Кўпроқ бу руҳий ҳолатга боғлиқ. Бугун пенальтини Шароф тепишини йигитлардан сўраган эдим. Аммо йигитлар бу вазифани Бобирга топширишди. Муҳими ғалаба қозондик. Бобир бугун иккита гол уриб тўпурарлар қаторида юқорига чиқиб олди.

- Ойбек Бозоровнинг жароҳати қай даражада жиддий?

- У бизнинг асосий футболчимиз. Ойбекнинг йўқлиги билиняпти албатта. Ҳужум чизиғидаги етакчи ўйинчиларимиздан бири ҳисобланади. Терма жамоадан ҳам чақирув олган. Бугун ҳаракат қилган Ҳусайн Норчаев ҳам гол уриб жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди. Ойбек машғулотларда оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик. «Навбаҳор» билан ўйинда ҳам захирадан майдонга тушди, лекин фойдаси тегмади. Кечаги ва аввалги машғулотларда жароҳати безовта қилгани учун уни бугун қайдномага ҳам киритмадик.

- Шифокорлар бу борада қандай фикр билдиришмоқда?

- Ҳозир ҳам шуни сўрадим. Олдинда танаффус бор. Биз учун бари яхшилик билан тугайди деб ўйлайман. Танаффус даврида уни даволаб сафга қайтаришга ҳаракат қиламиз.

- Дилшод Раҳматуллаев бугун асосий таркибда тушмади?

- Аввалги ўйинларда майдонга тушгани учун бугун ротацияларга қўл урдик. Ҳамма футболчиларимиз ўйин амалиётига эга бўлиб туриши керак. Дилшод аввалги икки учрашувда ишончли ўйин намойиш этган эди. Шунчаки, бугун Акмал Мозговойга имконият беришга қарор қилдик.

- Файсал Траоре бугун кўриниш бермагани нима билан боғлиқ?

- Файсалнинг белида кичик жароҳати бор. Бу нарса «Навбаҳор» билан ўйиндан олдин юз берган. Ҳозирда у ҳам жароҳатини даволаш билан банд.

- «Насаф» жамоасининг футболчилари маош олмаётганлиги билан боғлиқ гаплар тарқалган эди. Вилоят ҳокими билан учрашувда нималар муҳокама қилинди, қайси футболчиларни олиб қолиш масаласи кўтарилди?

- Вилоят ҳокимимиз Зоир Тоировични клубимиздаги ишлардан хабари бор. Уларни ўзлари ташаббус кўрсатиб ёрдам беришга киришдилар. Албатта, бу масалалар ўз ечимини топади деган умиддаман. Шартномаси тугайдиган футболчилар билан келишувни узайтириш таклифини билдирдим. Чунки, яхши биласизлар асосий таркибимиздаги тўрт нафар футболчининг шартномаси тугаяпти. Улар билан шартномани узайтиришимиз керак.

- Шартномаси тугаётган футболчилардан кимларга бошқа жамоалардан таклифлар бор?

- Жамоамиздаги барча футболчиларига таклифлар бўлиши табиий. Албатта, жамоамизни кучсизлантиришни истамаймиз. Қолганини вақт кўрсатади.

- Шогирдингиз Азиз Ғаниевнинг хориждаги фаолияти ҳақида нима дея оласиз?

- Кўриб хурсанд бўляпмиз. Аввал ҳам айтгандим, Азиз ўз жамоасининг етакчи футболчиси бўла олади. Бунга унинг қобилияти ҳам, характери ҳам етади. Унга ишонаман. Азизнинг, Одилнинг ОЧЛдаги ўйинларини кўриб хурсанд бўлдик.

Манба: "Насаф" матбуот хизмати
Киритилди: 09:49, 03.10.2020.
Ўқилди: 2043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.