Италиянинг "Аталанта" футболчисида ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Қайд этилишича, номи сир сақланаётган футболчида COVID-19 аломатлари йўқ. Тест натижаси вируснинг паст концентрациясини кўрсатди. Лекин касалликни бошқаларга юқтирмаслиги сабабли, футболчи карантинга олинди.