Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья 2-3 Верона
31/12 00:45 Ипсвич 2-0 Челси
31/12 00:45 Астон Вилла 2-2 Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед 0-2 Ньюкасл

«Ювентус» кеча Туринда Цирк намойиш этди

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz кеча Туринда бўлиб ўтган воқеага ойдинлик киритади.

Кеча тунда эълон қилинган хабарларни ўқиган бўлсангиз керак.

•  «Наполи»нинг иккита футболчисида Коронавирус аниқланди. Зелински ва Элмас учрашувда иштирок эта олмайди.

•  Шунга қарамай, «Наполи» «Юве»га қарши учрашувда майдонга тушиш учун соғлиқни сақлаш органлари учун илтимоснома юборди. Шу йўсинда клуб манфий тест жавобига эга футболчилар билан майдонга тушмоқчи эди.

•  Кутилмаганда, ASL «Наполи»га учрашувда майдонга тушишга рухсат бермади, аммо Неапол клуби аллақачон йўлда эди.

•  Лиганинг қонунларига кўра учрашув бошқа вақтга кўчирилиши мумкин эди, аммо бунинг учун маҳаллий ҳокимият учрашувга рухсат бермаслиги лозим. Лига эса, ўз ижтимоий тармоқларида ўйин албатта бўлиб ўтишини расман эълон қилди. Энди жамоалар айтилган вақтда майдонда бўлиши лозим!

•  «Наполи» майдонга чиқмади. «Ювентус» эса, барчасини билиб турсада ўйин олди қилиниши керак бўлган ишларнинг барчасини амалга оширди.

Aввалига Twitter Турин клуби асосий таркибни эълон қилди.

Кейин бутун жамоа стадионга ташриф буюрди.

Ҳатто мухлисларни учрашувни томоша қилиш учун стадионга ҳам киритишди.

Бу пайтда “A Серия”нинг "Twitter"даги расмий саҳифасида учрашув ҳақида қизиқарли статистикалар кўрсатилган сурат эълон қилинди. Жамоаларнинг 4 та ўйиндан бери бир-бирининг дарвозасини ишғол этаётгани маълум қилинди.

Бу орада мухлислар стадионни тўлдиришни бошлашди. Учрашув бошланишига 46 дақиқа қолганда лимит бўйича барча ўриндиқлар банд эди. Туринлик мухлислар «Наполи»нинг майдонга чиқишини кута бошлашди.

Буффон эса, ўз фаолиятида илк бор тўқнаш келаётган вазиятида норози кайфиятда эканлигини яшириб ўтирмади.

«Ювентус»нинг уй аренасида жамоаларнинг асосий таркиблари эълон қилинди. Трансляция режиссёрлари учрашувни суратга олишни бошла юборишди.

«Кекса синьора» стадионга етиб келиб, ҳатто асосий таркибни эълон қилди. Аммо неаполликлар ўйинга ташриф буюришмади. Неапол шаҳри ҳукумати тиббий нуқтаи назардан жамоанинг мазкур ўйинда иштирок этишига рухсат бермади.

Клуб бугун тушдан кейин баёнот бериб, «Наполи» мамлакат бўйлаб хавфсиз ҳаракат қила олмаслигини маълум қилган эди. А серия эса «Наполи»нинг «Ювентус»га қарши ўйинда иштирок этиш имконияти чекланганини исботлай олмаслигини таъкидлади.

Энди регламентга кўра, туринликларга техник ғалаба ёзилиши керак, лекин А серия протоколи бундай ҳолатларда соғлиқни сақлаш органлари ёки ҳукуматга истисно қилиш имконини беради. Шунинг учун, «Наполи»га техник мағлубият ёзилса, жамоа бу қарор устидан шикоят киритади.

"Reppublica" нашрининг маълум қилишича, «Наполи» ушбу воқеа борасида аппеляцияга мурожаат этмоқчи.

Бу орада, ўйинни тасвирга олиш учун ташриф буюрган тасвирчилар ишга киришиб кетишди. Aфсуски, бу воқеадан сўнг, “A Серия”нинг обрўсига жиддий путур етди. Европанинг кўплаб нашрлари бугундан бошлаб мусобақа ташкилотчиларини турли ҳазиллар билан кўмиб ташламоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 12:32, 05.10.2020.
Ўқилди: 18761 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.