Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 0-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Расман. «Бавария» Шупо-Мотинг билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» клуби камерунлик ҳужумчи Эрик-Максим Шупо-Мотинг билан шартнома имзолади. Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар тарқатди.

31 ёшли футболчи «Бавария» сафига эркин агент сифатида қўшилди ҳамда жамоа билан 2021 йилнинг 30 июнига қадар шартнома имзолади.

«Бундеслигага қайтиш, боз устига, Германиянинг энг катта жамоаси сафига ўтиш — ажойиб ҳиссиёт. Ким ҳам «Бавария» сафида ўйнашни истамасди? Бу клуб сафида ўйнаш — улкан шараф. «Бавария» ўз олдига ҳамиша барча мусобақаларда ғолиб чиқиш вазифасини қўяди. Мен эса ушбу совринларни қўлга киритишга чоғланганман», — деди Камерун терма жамоаси ҳужумчиси.

Шупо-Мотинг фаолиятининг аксарият қисмини Бундеслигада — «Гамбург», «Нюрнберг», «Майнц» ва «Шальке» клублари сафида ўтказган. Мавсум-2019/20да эса Эрик-Максим «ПСЖ»да ўйнаб, барча мусобақалар доирасида 20та ўйинда майдонга тушган ҳолда 6та гол урди ва битта голга узатма берди.

Манба: sport24.ru
Киритилди: 19:34, 05.10.2020.
Ўқилди: 6828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5618]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3657]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3281]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3146]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3062]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [2932]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2720]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2501]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2318]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2020]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик