"Порту" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингардни ижарага олмоқчи. Бу ҳақда журналист Роб Доусон ёзмоқда.
Лингард асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўйди, шу сабабли жамоасини ўзгартиришга қарши эмас. Португалияда трансфер ойнаси ҳали ёпилгани йўқ.
Маълумот учун, Лингард жорий мавсум бирорта ўйинда майдонга тушмади.