Италиялик мутахассис Массимилиано Аллегри "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши мумкин. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшер ўрнига ўринбосар изламоқда. Аллегри 2019 йилдан буён ишсиз.
Маълумотларга кўра, агар Аллегри манкунианликлар сафида иш бошласа, у мураббийлар штабига "МЮ"нинг собиқ футболчиси Патрис Эврани чақиради.