"Манчестер Юнайтед" кузги трансер вақтида "Боруссия Дортмунд" вингери Жейдон Санчо билан шартнома имзолай олмади. Манкунианликлар қишда яна Санчо номзодига қайтади. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
"Қизил иблислар" Санчо учун дортмундликлар сўраган 120 миллион евро тўлашни хоҳламади. Январда "МЮ" футболчининг нархини туширишга ҳаракат қилиб кўради.
Эслатиб ўтамиз, "МЮ" АПЛда 4-турдан сўнг 16-ўринда бормоқда.