«Барселона» янги ҳимоячиси Сержиньо Дест Европа чемпионлар лигаси қуръаси борасида ўз фикрини билдириб ўтди. Каталонияликлар «Ювентус», «Динамо Киев» ва «Ференцварош» билан бир гуруҳдан ўрин олишди.
«Мессининг ёнида Роналдуга қарши ўйнаш... Бу муҳим палла бўлади. Умид қиламан, ушбу вазият келади. У ақл бовар қилмас вазият бўлади.
Ўз клубим учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Чемпионлар лигаси ва Ла лигада ғолиб чиқишни истайман. Мухлислар билан тўлган «Камп Ноу»ни интизорлик билан кутяпман.
"Барса" тарихидаги илк америкалик футболчи бўлиш — мен учун шараф. Мен барча ёш футболчиларни машғулотда сидиқидилдан меҳнат қилишга чорлайман. Шунда «Барселона» каби буюк жамоада ўйнаш имкониятига эга бўласиз», – деди 19 ёшли ўйинчи.