Кириш Регистрация

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон кубоги қандай кўринишда ўтказилишига ойдинлик киритди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида жорий мавсумдаги Coca Cola Ўзбекистон кубоги масаласи борасида тўхталиб ўтди.

"Унинг ўтиши юзасидан саволлар кўп берилади. Биз ўтган 3 ой ичида катта ҳажмда иш бажардик ва натижада салкам 4 ойлик танаффус йўқотишларини етказиб олишга эришдик. Тақвим ҳозир жуда зич. Қолаверса, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунлари ҳам бор.

Шулардан келиб чиқиб, барча лигалар тақвимини босқичма-босқич эълон қилиб боряпмиз. Олдинда эса бизни нималар кутиб турганини билмаймиз.

Биз биринчи галда чемпионат учрашувларини якунлаб олишга қарор қилдик. 26 тур ўйинларини тўлиқ ўтказамиз. Қолган вақт ҳисобидан эса кубок ўйинлари бўлиб ўтади. Режамиз бўйича, кубокни гуруҳ босқичи кўринишида декабрь ойида ўтказишимиз мумкин. Аммо ўша вақтда Ўзбекистондаги ҳолат қандай бўлиши, футбол клуби декабрга қандай аҳволда етиб бориши ҳам муҳим ўрин тутади.

Кубокнинг 16 иштирокчиси гуруҳ ўйинларига тайёр бўлса, биз барчасини boxing day кўринишида 16 кун ичида ўтказиб олишимиз мумкин. ОФК Чемпионлар лигаси ўйинларини деярли шундай ҳолатда ўтказди. Агар жамоалар қайта қуръа ва олимпия тизимини маъқул деб билса, бизга ғолибни аниқлаш учун минимум 10 кун вақт керак бўлади".

Манба: @diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:42, 09.10.2020.
Ўқилди: 2991 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.