Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Учрашув 3:2 ҳисобида форсларнинг ғалабаси билан якунланди. Ваҳоланки, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари биринчи бўлимда 2:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди. Меҳмонлар танаффусга қадар ҳисобни тенглаштиришган бўлса, иккинчи бўлим бошида бурчак зарбасидан сўнг олдинга ўтиб олишди.
Икки кун аввал ўтказилган дастлабки ўртоқлик ўйинида Эрон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Футзал бўйича ўртоқлик учрашуви
Ўзбекистон — Эрон - 2:3
Голлар: Д.Чориев (8ʼ), Х.Эркинов (8ʼ) - А.Иброҳимий (9ʼ), Ж. Аноров (19ʼ-автогол), Меҳди Каримий (23ʼ)