"Тоттенхэм" собиқ ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксенни "Интер"дан қайтармоқчи. Бу ҳақда Британия матбуоти ёзмоқда.
"Шпорлар" қишки трансфер вақтида Эриксен билан музокара ўтказишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Эриксенга ёзги трансфер вақтида икки Бундеслига клуби қизиқиш билдирганди, бироқ футболчи таклифни рад этганди.