"Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг агенти Бето Яке "нерадзурри" раҳбарияти аргентиналик футболчи билан янги шартнома борасида музокара олиб бораётганини инкор қилди.
"Бот-бот бундай миш-миш пайдо бўлмоқда, аммо ҳеч қандай аниқ таклиф ҳозирча йўқ. Лаутарода эса шартнома бўйича икки йиллик муддати мавжуд. Биз эса ҳеч нарсани муҳокама қилмадик", - деди агент "TNT Sports"га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи ёзда "Барселона"га ўтиши мумкин эди, аммо "кўк-анорранглилар" унинг трансфери учун пул топа олишмади.