Ушбу рукнимиздаги тарихий суратлар билан таништиришда давом этамиз.
Эдгар Давидснинг кўзойнакларсиз тўп тепаётгани акс этган кам сонли суратда икки таянч ярим ҳимоячиси ўртасида майдон марказида кураш кетмоқда. Унинг ортидан Диего Симеоне қувиб келмоқда
1991 йил. Ям-яшил Рой Кин!
Зозимё Бразилия тарихига кирган, бироқ ўрганилмаган юлдуз. Қаҳрамонимиз 37 та ўйинда майдонга тушганига қарамай, икки бор ЖЧ олтин медалларига эга чиққан. Шунингдек, Копа Aмерика мусобақасининг кумуш медаллари ҳам унда мавжуд.
Баджо Марсело Саласни овутиш билан овора
Дешам Хаджини тўхтатиб қолишни уддалай олмаяпти
Ференс Пушкаш! Венгрия футболидаги энг буюк шахс!
Марадона ЖЧ олтин медалларини қўлга киритгач, бутун дунё футбол мухлисларнинг ёқимтойига айланади. Буни ушбу суратдан ҳам билиб олишингиз мумкин.
Дунга Клюверни тўхтатиб қолишга бесамар уринмоқда.
«Интер»даги «саргардонлик»дан сўнг, Кин «Лидс»га қайтиб келишга қарор қилади. Якунда бу қарор унинг фаолиятини тикланишига сабаб бўлади.
2002 йилда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги энг ғалати учрашув. Ҳакам Италия терма жамоаси футболчисига қизил карточка кўрсатмоқда. Якунда, қитъадошларимиз Италияни мусобақадан чиқариб юборади, аммо ғарб нашрларининг кескин танқиди остида қолиб кетади. Ушбу учрашувда ишлаган ҳакамларнинг қарорлари ҳали-ҳамон муҳокама қилинмоқда.
Карлос Тевезни танидингизми? Ушбу йигитча ҳаёт қийинчиликларига қарамай, катта футболга дадил қадам ташлаб кириб келган. Унинг болалиги ўтган шаҳарча ҳали-ҳамон Aргентинадаги энг хавфли туманлардан бири саналади.
Ҳали ҳеч кимга таниш бўлмаган Луиш Фигу Португалия терма жамоасидан чақирув олди. Ўсмирлик чоғида, Португалиянинг гранд клублари уни нимжонлиги учун ўз сафида кўришни истамайди, аммо якунда бу қарор ўзини оқламади. Фигу Португалия футболи тарихида муқим из қолдиришга муваффақ бўлди.
Дания билан мўъжиза намойиш этган Лаудроп «Барселона» сафини тўлдирмоқда. Уни клубда кўришни шахсан Кройф истагани таҳсинга сазовор.
Жорж Бест ўз даврининг энг қувноқ йигитларидан бири эди.