Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Фурқат Қурбонов блоги: Ўзбекистоннинг Эронга қарши ўйини таҳлили

Баҳо:
+ | -

Ўйинни стадионда кўрдим...

Ўзбек футбол ривожига ўзини профессионал ҳиссасини қўшиб келаётган Руслан деган укамиз 2та чипта совға қилди!

Майдон идеал ҳолатда. Кузни салқин ҳавоси айнан футбол ўйнаш учун жуда мос.

Абдураҳмон Фозилов ва бошқа жонкуяр футбол фанатларини сайи ҳаракатлари, илтимосларига кўра, ЎФФ ва “Пахтакор” стадион маъмурияти, чекланган футбол ишқибозларини пандемия талабларига риоя қилган ҳолда миллий терма жамоамизни стадионга кириб қўллаб қувватлашлари учун руҳсат беришганди. Ҳаммаларига осмонча катта раҳмат!

Ўйин ҳақида!

Жамоамиз сизларга телевизордан қандай ўйнаганини билмадиму, жонли томошада йигитлар ёмон ўйнашмади!

Биламан, “Нега Лутфи майдонда тушди!?” деган навбатчи савол ўйин бошланиши билан ҳаёлингизга келгандир.

Таҳминий фикрим бўйича, Абрамов майдон марказини аниқ узун ёки кесма паслари билан қанотдаги ўйинчиларимизни ҳафли қарши ҳужум уйиштириш учун плэймэйкер вазифасида ўйнаб кўриш маъсулиятини айнан Лутфуллога топширгандир?!

Тўғри, Лутфулло ёш эмас, аввалгидек тез эмас, лекин...унда озроқ бўлса ҳам Абрамовга жуда яхши аён бўлган лидерлик руҳияти бор. Менимча, уни майдонга туширилишида ҳам шу фактор бош омил бўлган. Ҳуш Лутфулло қандай ўйнади?!

Биринчидан ўйинни бузилишига сабаб бўладиган қалтис хато қилмади. Ҳа, тўп унга келганда, тўпни йўқотиб, рақибга олдириб қўймаслик учун жамоадошларига тезда пас бера бошлади.

Тўғри, бу позицияда Одил Аҳмедов янада мазмунли ва креатив вазиятларни содир этиши мумкин эди. Бироқ Одил йўқ эди, вазиятдан чиқиш керак эди.

Биламан, бу позицияда Остон Ўрунов ҳам ўзининг қўрқмас характери, аниқ кесма паслари ва дриблинглари билан ўйин савиямизни анча оширарди. Лекин, Остонда ҳам кичик микро жароҳат бор эди.

Ҳуллас, Лутфулло шу ёшда ва ЭРОН деб аталмиш рақибга қарши ёмон ўйнамади, зўр ўйин ҳам кўрсатмади, лекин ўйинни бузиб ҳам қўймади! Бу тайинловни заҳира варианти сифатида қабул қиламиз ва Абрамов қарорига ҳурмат билан қараймиз!

5 баллик тизимда Лутфулло Тўраевга – 4-(минус) баҳосини қўяман. 4 баллга тортиши учун камида Абрамов кутган қўрқмай юришларни ва кутилмаган қарорларни қабул қилиши керак эди. Бироқ, Лутфулло ҳафсиз режимни танлади ва менимча адашмади!

Майдон маркази №2 рақам!
Бу ўйинчи кимлигини майдон суҳандони таркибни тузук (колонкалар овози кам сонли мухлислар бўлишига қарамай жуда паст эди ва сухандон ўз дикцияси устида бироз ишлаши зарур, айниқса инглиз тилида – for example “Number 14- Eldooooorr Shoooo-muro-dooov!!) ва тўлиқ айтиб таништирмагани учун, 2 рақам мендек ўзича “футбол билимдони” ва ёнимдаги ашаддий футбол фанатлари учун Жаноб Х бўлиб қолаверди!

Ҳозир уйга келиб футбол протоколини қарасам 2 рақамда Ислом Тўхтахўжаевни фамилиясини кўрдим.

Ёппирай, 2 рақамда Исломга на ташқи кўринишидан ўхшайдиган, на футбол харакатларига ўхшайдиган бошқа ўйинчи ўйнагандай гўё.

Лекин айнан шу 2 рақам шаҳсан менга ЗЎР таъсурот қолдирди! Ҳаводаги 2 қават жангларида Азмунни ҳам, бошқасини ҳам “еб ташади”. 2-3 марта рақибларни майдон марказигача алдаб ўтиб, ҳафли паслар билан ҳужумни ташкиллаштириб турди! Ким бўлса ҳам шу 2 рақамдаги ўйинчига 5 балл қўяман!

Аниқлаштириб бу ўйинчи ҳам Ислом эканлиги, фақат Тўхтахўжаев эмас Қобилов эканлиги маълум бўлди!

Яшшавор Қобилов, ҳимоя марказидаги ҳимоячи айнан шундай “бетон” ўйинчи бўлиши керак! Марказни цементлаб, эронликларни анча ҳафларини бартараф қилиб турди!

Ҳимоя марказидаги №5 рақам Рустам Ашурматов!

1 бўлимда кескин ҳафларни баратараф қилишда ўз ҳиссасини қўшди, яккама-якка курашларда оёғини олиб қочмай, тўпга эгалик қилмагунча оҳирагача курашди! Темирдай 4 балл!

Ўнг қанот – Хожиакбар Алижонов №3! Хожида ёшига нисбатан анча олдин шаклланган жанговор руҳ бор! Хавига қарши ўйнайдими, Азмунга қаршими фарқи йўқ, алдайман деса рақибини ёнидаги бошқа шериги билан бирга қўшалоқ қилиб алдаб ўтиб, ўзини ташриф қоғозига айланган ўнг қанотдаги узун ва аниқ паслари билан ҳужумдаги шерикларини бошига коптокни дўппидай кийгизиб қўяди! Ана, Драган Черандан сўранг, ишонмасангиз..

Хожиакбар ўз имконияти даражасида яхши ўйнади. 1 бўлимда 2-3 марта Жасур Яхшибоев ва Элдор Шомуродовга ердан ва ҳаводан аниқ паслар бериб, кескин вазиятлар яратишга ҳаракат қилди ва аксар ҳужумлар айнан уни қанотидан ташкиллаштирилди. -5- (минус) балл!! Хожи бундан ҳам зўрроқ ўйнай олади ва айнан шу ўйинларни ундан кутиб қоламиз!

Чап қанот №4 Фарруҳ Сайфиев. Ёмон ўйнамади, асосан ҳимояда рақиб ўйинчиларини ёриб ўтиб кетмасликлари учун позициядан узоқлашмай, марказдаги ҳимоячиларга ёрдам бериб турди! 4 балл!

Аброр Исмоилов №9 - 5 балл!
Аброр тўп учун курашларда эронликларни жамоавий прессинглари пайти довдирамай, бошини кўтариб, жамоадошларига аниқ ва кесма паслар билан таъминлаб турди. Асосийси унда ҳам “дух” бор, Эрон ва Азмун компаниясига қарши тап тортмай, жонини аямай курашди ва кўп ҳолларда якка курашларда ғолиб бўлди!

Фақат...МТЖда ҳам “Сурхон”даги ўйинлари каби узоқдан рақиб учун кутилмаган зарбаларни бериб туришни маслаҳат берардим. Бундай зарбалар ё дарвозабон учун қийинчилик туғдириши мумкин ёки камида рақиб ўйинчисига тегиб бурчак тўпини ишлаб олинишига сабаб бўлиши мумкин.

Энерджайзер Санчо №13 – Санжар Қодирқулов! Санчони майдондаги ҳаракатларини, ўйинини кўриб яқинда “Атлетико” Мадридга қўшилган уругвайлик Лукас Торрейрани эслайвераман! Бирга бир вазиятда ҳохлаган ўйинчини ё тезликда ёки дриблингда алдаб ўта олади, фақат ҳудди шундай тезликдаги пасларни бирдан бермайди. 2-3 ўйинчини ўзини ёнига тўплаб жамоадошлари қулай очилишини кутади ва бу кўп ҳолатларда тўпни рақиб ўйинчилари томонидан жамоавий тарзда олиб қўйилиши билан якун топади. Лекин МТЖни ҳужумларини ташкил этувчи ва жамоадаги бракларни фильтроловчи жигари Санчо! Санжар – 5-(минус) балл!! Санжар бундан ҳам зўр ўйнай олади! Ўзи Санжарни МТЖда ёмон ўйнаганини эслай олмайман...

МТЖга анча танаффусдан кейин таклиф қилинган ва ўнг қанот вингери позициясида тўп сурган Жасур Яхшибоев №19!

Жасур Белоруссия чемпионатида 1 йил ичида суперюлдуз мақомига ўзини меҳнатлари ва чиройли ўйинлари орқали эришди. Бу Жасурни ва ўзбек футболини ютуғи. Эронга қарши ўйинда эса Жасурни Жалол Машарипов ва Элдор Шомуродов билан ҳозирча яхши ўйин “боғламига”эга эмаслиги кўриниб қолди. Тўғри, улар сўнги бор бирга қачон ўйнашганлари ҳам менга номаълум. Лекин шунга қарамай, Жасур ўз қанотида рақиб ҳимоячилардан қочиб, яхши “навеслар”ни амалга оширди. Бироқ, МТЖ даражасидаги ўйинларда жамоадошлари билан бир-бирларини яримта ҳаракат орқали тушунишлари талаб қилинади ва кейинги ўзаро бирга ўтадиган машғулотлар, айнан шундай телепатик фикрларни, ҳаракатларни шаклланишига асос бўлади деган ишончдаман. Жасур 4 балл! Яша Яхшибоев!

Жамоа сардори сифатида майдонга тушган ва чап қанотдан кутилмаган дриблинглари, аниқ паслари орқали Шомани ҳафли нуқтага чиқариши кутилган Жалолиддин Машарипов №10!

Жалол ўз даражасида тўп сурди, якка курашлардан қочмади, 2-3 та ўйинчини ўзига тортиб, жамоадошларини аниқ паслар билан таъминлаб турди. Ўйин чиқмаган пайтларда, ўнг қанотга ўтиб ҳам кескин ҳужумларни ташкиллаштирмоқчи бўлди, бироқ...Жалолга тўп тегиши биланоқ эронликлар унга ҳам 2-3 кишиши бўлиб ёпишиб, прессинг қўллай бошлашди ва вазиятлар 50/50 ҳолатларда ё бизни ёки рақибни фойдасига ҳал бўлди.

Жалолдан ҳам Аброрга, Санжарга берган маслаҳатни бераман – имкон бўладими йўқми Азмунга ўхшаб 15-16 метрдан рақиб дарвозаси томон тепавериш керак. Тўп ё рақиб ҳимоячисига тегиб бартараф қилинади, ёки бурчак тўпи ишланилади ёки рақиб ҳимоячисига тегиб қайтган тўпни футболчиларимиздан бири илдамроқ ҳаракат қилиб дарвоза томон тепиб голга айлантиради. Ҳуллас, кутилмаган қарорлар, зарбалар – рақиб даровозаси томон кескин ва ҳафли вазиятларни яратилишига омил бўлади! Яна, Жалол қўрқмасдан плеймэйкерликни ўзи бажараверсин, фақат дриблинглар ва паслар ўз ўрнида ва вақтида амалга оширилса бас. Жалол – 5-(минус)!

Number 14- Eldooooorr Shoooo-muro-dooov!!

Жиян ўйин давомида бўлган 1.5 вазиятни 1та голга айлантирди!
Яшавор ота ўғил!

1чи бўлимда рақиб жарима майдонида тўпни қабул қилиб, ўнг томондаги ўткир бурчакдан дарвозани тўққизлиги томон кучли зарба берди, бошқа имконият ҳам йўқ эди, сабаби ёнида 3 та рақиб ўйинчилари ва якка ўзи эди.

2 чи бўлимда ҳисоб 0-2 айланиб, жамоани ва стадиондаги фанатларни руҳлари кузни салқин шамолидек совуган пайтида, Санчодан пас қабул қилиб, турган жойида бир айланиб тўпни керакли оёғига тўғирлаб, техника маҳоратини ишга солиб, оҳиста Ниязманд дарвозасига юмалатиб киритиб қўйди!

Элдор –Гол!
This is Master’s job brothers!
Элдор + 5 балл!!

2чи бўлимда ўнг қанотда Жасурни ўрнига чиққан №20 рақамли Ҳожимат Эркинов!
Ҳожимат укам, ҳудди №2 рақамдаги Исломни юқоридаги сабаблар туфайли танимаганимиздек, сени ҳам сен эканлингни ярим соат билмадик. Лекин абжир ўйинингни кўриб, қўрқмай рақиб ҳимоячиларни алдаб ўтишга ҳаракат қилиб, кескин ҳафли вазиятларни яратишга бўлган тиришқоқлигинг учун 5 балл қўяман!
Бўшашма Ҳожимат, сени ҳам камида Европани зўр майдонлари кутиб турибди! Фақат бўшашма укам!

Марказий ҳимоячи сифатида адашмасам 1 ўйинини МТЖда ўтказган (мабодо адашган бўлсам, узр) Игорь Голбан №21!

Яхши, 1 чи ўйинда анча ишончли ўйини учун темирдек +4 балл! Игорни МТЖни марказий ҳимояси позициясида ҳали кўп ёрдами тегади, буни айнан Эрондек кучли жамоа мисолида сездим!
Дальнейшей удачи Игорь в играх сборной!

Ўзини ҳам, рақибини ҳам аямай жонини бериб тўп сурадиган Отабек Шукуров №7! 4 балл!
Отабекни жонкуярлиги ва курашувчанлиги учун қадрлаймиз, уни имкониятларини яхши биламиз! Отабек бундан ҳам зўр ўйнай олади! Ҳозирча 4 балл!

№15 Мурод Ҳолмуҳамедов! Майдонга тушиб чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини сал қолса чиройли голга айлантирарди! Умуман, МТЖдаги жарима зарбаларини кейинчалик ҳам Муродга ишониб топширилса, камида 50% голга тортадиган вазиятлар содир бўлади! Мурод ўзини замбаракдек зарбасидай 4 баллга лойиқ!

Кореядан келиб қўшилган яна 1 бир плеймэйкермиз Икром Алибоев №8!
Икром Аброрни ўрнига 58 дақиқада майдонга тушди ва ўйинни кескин кучайира олди дея олмайман. Ҳаракат қилди, тўп учун курашларда енгилса ҳам сўнги эпизодларгача курашди. Бироқ Икромни ва Отабекни сайи ҳаракатлари, кескин вазиятларни содир бўлишига камлик қилди. Икром 4 балл!

77 дақиқада Элдорни ўрнига майдонга тушан Игорь Сергеев №11!

17 дақиқа Игорни майдонда ниманидир ўзгартириши ёки йўқ жойдан ҳафли вазиятни яратишига камлиқ қилди!

Игорь необходимо побольше прессинговать вратаря и защитников соперника в ихнем же штрафной! Вроде вышел на замену, надо прессинговать, из ничего создавать опасные моменты…Стоя на месте или ходя пешком что-то цельное создать не реально и не логично…Игорь – 4 -(минус) балл!! Это с авансом и надеждой на будущие лучшие игры в сборной!

Ва ниҳоят МТЖни “Энг заиф бўғин” номинациясни эълон қиламиз!

Яшанглар, топдинглар! Табриклайман!

Стадиондаги аксар муҳлислар ва ўз кўзларимни гувоҳлигини инобатга олиб, ушбу номинацияда 1 овоздан Элдор Суюновни №1 ғолиб деб эълон қиламиз!

Нима ҳам дейишим мумкин..
“Пахтакор”ни Осиёдаги Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига атиги саноқли кунлар бўлгани ва бу ўйинларда Элдорни "ҳаракатлари" конкрет ёдимизда...

МТЖга агар жиддий масалаларни ечишга бел боғлашган бўлсалар ва Мундиаль деб аталмиш довонни забт режаси бўлса, зудлик билан бошқа дарвозабонларга шанс бериш керак! Ҳали пандемия шарофати билан бундай экспериментларга вақт ҳам, имконият ҳам бор.

Бу чизиқ билан арзигўйлик натижаларни орзу қилишни ўзи, абсурдек кўринмоқда..

Элдорда маҳорат муаммо эмас!
Элдорда руҳан заифлик жуда кучли! Ўзига умуман ишонмайди ва шу сабаб ўйинларда КУЛГУЛИ ХАТОЛАРГА йўл қўяди!
Мен бу ҳақда ўз фикрларимни камида 5 марта ёзиб кўрсатганман!

Аслида “Пахтакор” ҳам янада кучлироқ шаклланиши учун шу позицияда янги кандидатларни ҳозирданоқ синаб кўравериши фақат ижобий натижаларни беради!

20 йилдан ортиқ бир касбдаги ишни ҳар куни бажарасан, уни янада маҳоратлироқ амалга ошириш учун ҳар куни шуғулланасан ва 15-16 метрдан сенга қарата тепилган 1 та тўпни қайтара олмайсан!

Эронга айнан дарвозани заифлиги учун ютқаздик! А так, камида дурангга тортадиган ўйин эди! Эрон ҳалиям жонини “Жабор оғага” бериб ўйнамади!

Вадим Карленович, надо починить “периодические замыкания» в рамках сборной! Дальше уже некуда! Довертесь рамку молодым и амбициозным парням! На крайняк верните Лобанова или Игната..
Лобан в этом году намного уверенее защищает ворота «Металлурга».
А Игнат…он хоть своей уверенностью сохранить спокойствие в штрафной и сердцах болельшиков.. Валидола нам не жалко, главное чтоб кто-то уверенее в себе стоял в рамках ворот..

Элдор Суюнов – баҳоланмади!

Шундай қилиб, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, ўйинни “повторларсиз” жонли равишда стадионда кўрдим (стадион таблосида ўйинларни паралелль кўрсатиб турадиган ва қизиқ моментларини такрор кўрсатадиган тизимни қайта йўлга қўйиш зарур) ва айрим деталларни кўздан қочирган бўлишим мумкин.

Шаҳсан менга жамоамиз ўйини ёқди.
Пандемия туфайли йигитлар шу таркибда анча бўлишганди йиғилишмаганларига. Ишланадиган эпизодлар бор.

Шаҳсан мен шу ёшарган таркибдан арзийдиган ниманидир кутаман ва бунга ишонаман!

Жудаям совқотган эканман, овозим чиқмай қолди уйга келиб..

Ну, Ватанпарвалик ҳам осон иш эмасда...

Ўзингизни асранг қадрдон фанатлар!

Киритилди: 12:09, 10.10.2020.
Ўқилди: 5711 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.