Мадриднинг "Реал" клуби икки футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда Испания матбуоти ёзмоқда.
Мадридликлар раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Лука Модрич билан янги шартнома имзоламоқчи.
Маълумот учун икки футболчининг ҳам амалдаги шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.