Лондоннинг "Арсенал" клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер бир неча йиллар аввал лондонликлар Криштиану Роналдуни сотиб олишга яқин келганликларини айтиб берди.
"Мен ҳаммадан ҳам кўпроқ афсусланган бирорта трансфери амалга ошмаган футболчининг номини айта олмайман. Бундайлар 50 тадан кўпроқ бўлган. Аммо, буларнинг бири Криштиану Роналду эди деб айта оламан.
"Арсенал" "Спортинг" билан келишувга эришганди, бироқ, "Манчестер Юнайтед"нинг ёрдамчи мураббийи Карлуш Кейруш бўлди. Шунинг учун, улар ушбу трансферни ўз томонларига оғдириб олишлари осон бўлганди. Бизда ҳақиқатдан ҳам Роналду борасида келишув бўлганди. Биз ҳатто унга "Арсенал"ни футболкасини ҳам тақдим этгандик. Мен у ва унинг онаси билан машғулот базамизда биргаликда тушлик қилгандик!" - Венгернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian.