Кириш Регистрация

«Арсенал» янги трансферга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби яқин вақт ичида «Брюгге»нинг 24 ёшли вингери Христос Цолис трансферини якунлаши мумкин. Бу ҳақда Talking Highbury хабар бермоқда.

Манбага кўра, келишув суммаси 41 миллион еврони ташкил қилади. Таъкидланишича, «Арсенал» грециялик футболчини захира ўриндиғини кучайтириш учун харид қилмоқда. Ҳозирги пайтда у асосий таркиб футболчиси сифатида кўрилмаяпти.

2025/26 йилги мавсумда Цолис барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва 29 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Шуни айтиш керакки, Цолис аввалроқ Англияда ўйнаган. 2021-2024 йиллар оралиғида у «Норвич» клубига тегишли бўлган.

Киритилди: 19:05, 09.07.2026.
Ўқилди: 2435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик