Бугун Наманган шахрида «Навбаҳор» ва «Андижон» жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйин "Водий дербиси" номига хос тарзда кескин курашларга бой ўтди. Биринчи бўлимда андижонликлар аъзоси Шаҳбоз Жумабоев юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай «Навбаҳор» футболчиси Аббос Ғуломов дарвозамизни ишғол этиб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим сўнгида Забиҳилло Ўринбоев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди - 2:1. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди.
Иккинчи бўлимда надижонликлар сафида ёш футболчилар майдонга тушди. Озодбек Қаҳҳоров, Муҳаммадали Турсунов ва Муҳаммадкарим Тоиров "Андижон" сафида норасмий дебютини нишонлашди. Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Ҳужумларнинг бирида Рустам Қўчқоров дарвозабон устидан тўпни Шаҳбоз Жумабоевга ташлаб берди, Шаҳбоз бўш қолган дарвозани ишғол қилди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Навбаҳор» футболчиси Мирзоҳид Ғофуров наманганликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди ва шу тариқа учрашув якунлади.
Ўртоқлик учрашуви
«Навбаҳор» – «Андижон» 3:2
12 октябрь 2020 йил. Наманган. «Марказий» стадиони.
Ҳакамлар: Мирзоҳид Маматханов, Ислом Носиров, Бобур Ибрагимов.
Голлар: Шаҳбоз Жумабоев 25, - 0:1. Аббос Ғуломов 27, - 1:1. Забиҳилло Ўринбоев 33, - 2:1. Шаҳбоз Жумабоев 72, - 2:2. Мирзоҳид Ғофуров 87, - 3:2.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Азимжон Аҳмедов, 11.Исломбек Исоқжонов, 18.Сардор Теляков, 20.Даврон Ҳошимов, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадагилар: Дилшод Ҳамроев, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Иван Соловёв, 16. Абдулҳай Исмоилов, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 25. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 88. Руслан Болов.
«Андижон»: 16. Элдор Адҳамов, 3. Азамат Исроилов, 4. Фарҳод Мираҳматов, 5. Хушнудбек Авилов, 6. Бахтиёржон Қосимов, 8. Фарҳодбек Бекмуратов, 11. Сирож Мелиев, 15. Рустамжон Қўчқаров, 25. Қаҳрамон Баҳодиров, 27. Муҳаммад Йўлдошев, 80. Шаҳбоз Жумабоев.
Захирадагилар: 1. Аслонбек Аҳроров, 2. Муҳаммадали Турсунов, 17. Озодбек Қаҳҳаров, 18. Муҳаммадкарим Тоиров, 88. Юрсинали Топволдиев, 99. Жамшид Ҳомидов.
"Андижон" матбуот хизмати