Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия - Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР - Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн - Хитой
14/11 19:00 Кувайт - Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон - Фаластин
14/11 21:15 Ироқ - Иордания
14/11 21:15 Қатар - Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА - Қирғизистон

Пирло: «Мураббийлик футболчиликдан кўра...»

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» жамоаси мураббий Андреа Пирло УЭФА расмий сайти учун катта интервью берди. Ушбу суҳбатда собиқ футболчи мураббийлик фаолияти ҳақида фикр билдириб ўтди. 

- Сиз футбол соҳасини мураббийликка алмаштирдингиз. Нималар ўзгарди? Қандай мураббий бўлишни истайсиз?

- Тўғриси мураббийлик фаолияти ҳақида бирор нарса дейишимга ҳали эрта. Сабаби ҳали бир мавсум ҳам тўлиқ фаолият олиб бормадим. Ўйлаган режаларим жуда кўп, аммо барчасини амалга оширишим учун менга бироз вақт талаб этилади. Футболчилик фаолиятим давомида кўплаб супер мураббийлар билан фаолият олиб борганман.

- Қайси мураббийлардан олган сабоқларингизни яхши хотирлайсиз? 

- Мирко Луческо, Марчело Липпи, Конте, Анчелотти ва Аллегри сингари «Koach»лар менда жуда яхши таассурот қолдирган. Уларнинг машғулот ўтказиш жараёни ва футболчилар билан яқин алоқада бўлиши ғалабанинг калити эди. Мен уларнинг ҳар биридан керакли устунликларни олган ҳолда ўз жамоамда прогрессни амалга ошириш ниятидаман.

- Мураббийлик ёки Футболчилик? Қайси бири мушкул?

- Албатта, мураббийлик. Футболчи бўлиш, мураббийликдан кўра камроқ стрессга олиб келади. Буни мен илк учрашувлардаёқ англаб етдим.

- Нима учун стрессга?

- Сабаби жуда оддий. Футболчилик давримда мен майдон ичида бўлар эдим. Ўйиннинг бориши, таблодаги ҳисоб ва натижаси учун таъсир кўрсатиш имкониятим жуда кўп эди. Энг муҳими, майдондаги қарорларни ўзим қабул қилар эдим. Ярим ҳимояда туриб ўйин динамикасини бошқариш мен учун осонроқ.

- Мураббий ўйинни бошқармайдими?

- Назарий жиҳатдан бошқаради, аммо амалда майдондаги футболчилар натижа қайд этишади. Собиқ футболчилар , айниқса яқинда фаолиятини якунлаганлар учун мураббийликнинг илк йиллари жуда оғир ўтиши аниқ. Сабаби, сиз воқеалар ичида бўлишга ўргангансиз. Энди эса, ҳаммасини ташқаридан томоша қилишга мажбурсиз. Бу худди, қўлингдан ҳеч нарса келмаслигини била туриб жамоанинг ўйинини томоша қилишга ўхшайди. Энди жамоанинг ғалабаси учун ташқаридан туриб ёрдам беришга мажбурман.

Манба: UEFA.com
Киритилди: 13:35, 13.10.2020.
Ўқилди: 2995 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.