Хабарингиз бор, ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддинов ижара асосида Москванинг "Локомотив" клубидан "Тамбов"га йўл олди.
18 ёшли ярим ҳимоячи мавсум сўнггига қадар тамбовликлар шарафини ҳимоя қилади.
"Тамбов" клуби матбуот хизматининг хабарига кўра, Жасур янги жамоасида 7-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, "Тамбов" РПЛда 10-турдан сўнг 8 очко билан 13-ўринда бормоқда.