Россиянинг «Ростов» клуби икки нафар швециялик футболчиларни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
21 ёшли Понтус Альмквист аввал Швециянинг «Норчёпинг» клуби сафида ҳужум чизиғида ҳаракат қилган.
Иккинчи футболчи эса - Армин Гигович. Аввалроқ унга Лондоннинг "Арсенал" клуби томонидан қизиқиш бўлганлиги ҳақида хабарлар тарқатилганди. Гигович – 18 ёшда, у ярим ҳимоячи саналади.