Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Ливерпул"нинг собиқ футболчиси асосий таркибда майдонга тушиш учун жамоадошига атайин жароҳат етказганини тан олди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Ливерпуль" клуби собиқ футболчиси Том Брюитт асосий таркибда майдонга тушиши учун жамоадоши Даниэл Клирига атайин жароҳат етказганини тан олди.

"Агар бу бировга жароҳат етказиши ва муносабатизни бузилишига олиб келсам ҳам, бунга тайёр эдим. Жамоадошимга жароҳат етказишга қарор қилдим, чунки, "Ливерпуль"нинг асосий таркибида майдонга тушишни жудаям хоҳлаган эдим. Машғулотлар жараёнида шунчаки ёнида турдим ва оёғига зарба бердим.

Мен унга қаттиқ озор беришга ҳаракат қилмадим, лекин мен майдонга тушишимга у ҳалақит қилмаслиги учун етарлича зарба бердим. Бир пайтда мен унга қарши оёқларим билан ташландим. У икки ҳафтага сафдан чиққанди. Мен бу қилмишимдан фахрланмайман ва уялмайман ҳам. Бу ерда ёки у, ёки мен бўлишим керак эди", - Брюиттнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Independent.

Ушбу воқеа 2016 йили содир бўлганди. Ўшанда "Ливерпуль" Англия Кубоги доирасида "Экстер Сити" клубига қарши баҳс олиб бориши керак эди.

Қайд этиш керакки, Брюитт "Ливерпуль"нинг асосий жамоаси таркибида бир марта ҳам майдонга тушишга улгурмади. Айни пайтда футболчи иккинчи лиганинг "Моркам" клуби сафида ўйнамоқда.

Киритилди: 17:37, 17.10.2020.
Ўқилди: 3886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.