Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лигадаги 200-ғалабасини қўлга киритди.
Аргентиналик мутахассис қўл остидаги жамоа бугун Ла Лига доирасида Вигога сафар уюштириб, маҳаллий «Сельта» клубини 0:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Симеоне – Ла Лигада 200 та ўйинда ғалаба қозонган ўнингчи мураббийга айланди.
Симеоне Луис Арагонеснинг рекордига анча узоқ. Луис Примерада 344 та ўйинда ғалаба қозонган.