Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Рўзиқул Бердиев: «Ғалаба иккала жамоа учун ҳам бирдек зарур эди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 19-туридан ўрин олган «Бухоро» — «Насаф» (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бугунги беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Одатда «Бухоро» жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатарди, бугун яна ҳам ҳимоявий ўйин кўрсатишди. Уларнинг режасини бузиш учун биринчи бўлимдаги вазиятлардан гол ура олишимиз лозим эди. Ўшанда ҳужумда яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин эди. Афсуски «Бухоро» жамоаси иккинчи бўлимда кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бизга вазият яратишга кўп ҳам имкон бермади. Ўйлайманки, бугунги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди, чунки бизга ҳам, уларга ҳам ғалаба керак эди. Албатда бугунги ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилган эдик, аммо бундай бўлмади. Менимча бунга жамоамизнинг бугунги кўрсатган ойини ҳам сабаб бўлди. Вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади”, – дейди Рўзиқул Бердиев.

— Бугунги учрашувга ҳакамлар ўз таъсирини кўрсатишдими?
— Ҳакамлар ҳақида олдин ҳеч гапирмасдим. Лекин бугунги ҳакам савияси ва даражаси менга пастдек кўринди. Чунки унинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди. Бунга нима сабаб бўлганлигини билиш қийин. Яккакурашлардаги вазиятларда кўп хато қилди, баъзи вазиятларда ғалати-ғалати қарорларни чиқарди. Якка курашлардаги фолларда асосан «Бухоро» фойдасига кўпроқ қарорлар қабул қилди. Ҳакамлардан бу даражадаги ҳакамликни кутмагандик.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 06:56, 19.10.2020.
Ўқилди: 1811 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик