Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Нўъмон Ҳасанов: “Навбаҳор” ОЧЛда ҳам бемалол ўйнай олади”

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Суперлига 19-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Металлург” (1:1) жамоалари ўртасидаги  учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Нўъмон Ҳасанов қатнашиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.    

 Ўзинглар гувоҳ бўлдинглар, футболчиларимиз анча чиройли ва  ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Рақиб билан бўлган яккакурашларда ҳам устун келишди. Аммо яратилган кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. “Металлург”да эса адашмасам, деярли хавфли вазият ҳам бўлмади. Гол урилган ҳолатда эса бекободликлар дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага киритишди. Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасидаги жамоамизнинг ҳужумини кўриб, 2-3 та гол урамиз, деб ўйлагандим.Бироқ бу – футбол. Футболда эса кутилмаган ҳолатлар бўлиб туради. Шундай бўлса-да, бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтмоқчиман.

Вазиятлардан самарали тарзда фойдаланиш борасида футболчилар билан иш олиб бориш лозим.

“Қўқон-1912”, “Пахтакор”да ишлаганман. Ҳамма жойда селекция бўлади, бусиз иложи ҳам йўқ. Наманганда аввалдан иқтидорли футболчилар кўп бўлган. Мана, ҳозир ўринбосарлар таркибида ҳам анча ёшлар бор, улар эртага “асосий”да бемалол ўйнаб кета олишади. Ҳозир селекция қилиб бўлмайди-ку, футболчи топган билан уни рўйхатдан ўтказишнинг иложи йўқ. Албатта, ноябрь, декабрь ойларида турнир ўтказмоқчимиз, чекка қишлоқларда ҳам шундай мусобақалар ташкил этиб, ўйинларни ўзим кузатмоқчиман. Шу тариқа футболчиларни танлаб оламиз. Келганимга кўп бўлмади, шу боис ҳозир “Навбаҳор”да селекционер мураббий бор-йўқлигидан бехабарман.

Мен бир йўналишга амал қиламан. Кўрдинглар, “Андижон” билан ўйнадик, рақиб жамоанинг хатолари ва яхши томонларини йигитларга кўрсатдим. “Металлург”нинг ўйинини кўриб чиқдик, ҳимоядан ҳужумга ўтишларини ўргандик, бунга қарши қандай йўл тутиш кераклиги бўйича кўрсатмалар бердик. Авваллари жамоага шу нарса етишмаган.

Мабодо, футболчи машғулотга 5 дақиқага кеч қолса, уни машғулотга қўймайман. Футболчилар билан кўп гаплашаман, улар ҳеч қачон менга ёмон муносабатда бўлишмайди. Буни бугунги ўйинда ҳам кўриш мумкин эди. Биринчи 20 дақиқада жуда чиройли футбол кўрсатишди, маза қилиб кузатдим. Шунчаки, гол уролмаяпмиз. “Металлург” эса гол урилган вазиятдан бошқасида дурустроқ имкониятга эга бўлолмади, шунинг учун ҳозир футболчиларимизни ёмонлашга асос йўқ, улар яхши ўйнашди.

Азизбек Турғунбоев ва Игорь Голбан яқинда терма жамоада ўйнаб қайтишди. Шунга қарамай, ҳозир бу футболчиларни захирага ўтқазиб қўёлмайман. Азизбекни захирага олмоқчи бўлиб турганимда, Азимжон Аҳмедов алмаштиришни сўради, шунинг учун режалар ўзгарди.

Турғунбоев яхши ўйинчи, шунчаки, ҳимояга қайтишга улгурмаяпти. Унинг позицияси бўйича ҳам ишлаймиз, уни ҳужумчи ортида ўйнатиб кўришни режалаштиряпман. Бугунги ўйинда эса таваккал қилгим келмади.

Жарима зарбаларини ижро этиш бўйича машғулотларда комбинацион ҳаракатларни йўлга қўйгандик. Бугунги учрашувда ҳам ўша услубни амалга ошириш кераклигини айтдим. Лекин йигитлардан айримлари буни тушунишмади, машғулотлардаги ҳаракатлар эсларида қолмаган шекилли. Шунинг учун ўша жарима зарбасини Эҳсони тўғридан-тўғри дарвоза томон йўллаб қўя қолди.

Жамоада Андрей Канчельскис фаолият юритганида мен стандарт вазиятлар бўйича ишлардим. Аввалги ўйинларда бурчак зарбалари тепиш чоғида аввалдан ўйланган услубларни ишга солдик, ҳаракатлар ўхшади, Голбанда қулай имконият бўлди, лекин имкониятдан фойдалана олмади.

Ҳар доим стандартлар вазиятлар амалга оширилганда 5-6 хил вариантимиз бўлади, лекин уларни футболчиларга айтсам, фақат 2-3 таси эсида қолган бўлади.

Жамоага келганимга кўп бўлмади, вазиятни ўзгартириш учун вақт керак. Мунтазамликни таъминласак, яхши бўлади.

 Руслан Болов машғулотларда жароҳат олди, шунинг учун бугун қайдномага ҳам киритилмади. Жавлон Иброҳимовнинг оиласида рўй берган воқеадан хабардор бўлсанглар керак, у кўплаб машғулотларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Унинг ҳолатидан келиб чиқсак, бунақа вақтда футбол ўйнамай тургани маъқул. Жавлоннинг нималарга қодирлигини биламан, айни пайтда астойдил ҳаракат қиляпти. Машғулотларда ишлашни тўхтатмаса, тез орада ўзига келиб олади, унга имкон берамиз. “Металлург” билан учрашувдан ўйинга тайёрлигини айтди, лекин мен футболчининг аҳволини яхши биламан. Шунга яраша иш тутдим.

Азизбек Турғунбоевнинг ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевни майдонга туширмоқчи эдим, лекин Аҳмедов боши оғриётганини айтиб, алмаштиришимни сўради. Режалар ўзгарди.

Бугунги баҳсда “Металлург” сафида жарима зарбасини йўллаган Евгений Чумакнинг ўйини ёқди. “Навбаҳор”дан эса Азимжон Аҳмедов яхши ўйнади. У позицияси алмашганига қарамай, жуда яхши тўп сурди. Агар жароҳат олмаганида, яхши бўларди.

“Навбаҳор” ҳозирги таркиби билан камида 2-3-ўринларда юриши керак эди. Мана, бир-икки ҳафта астойдил ишладик, самарасини бугунги баҳсда кўрдинглар, ижобий ўзгаришлар бор. Агар 2-3 ой аввалроқ шу иш бошланганда, бу жамоанинг янада кучлироқ футбол намойиш эта олишига ишончим комил эди.

Менинг ўзимга яраша услубим бор. Масалан, айрим мураббийлар футболчи тўпни қабул қилганида рақибни алдамасликни сўрашади. Менинг бу борадаги фикрим ўзгача. Тўғри, ўз ярим майдонимизда алдаш нотўғри, лекин олдинги чизиқларда бунга тўсқинлик қилмайман. Кўплаб футболчиларни алдаб, жарима майдончасига кирсин, шундай маҳорати бўлса, ёмонми?

“Навбаҳор”да маҳоратли ўйинчилар жамланган, бу жамоа Чемпионлар Лигасида ҳам бемалол ўйнай олади. Кубок беллашувлари бошлангунча ҳали вақтимиз ҳам, ўйинларимиз ҳам бор. Ҳар бир баҳсда футболчилар кучайиб боришади ва Ўзбекистон кубогида муносиб қатнашиб, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашамиз.

Кўрасизлар, ўйин тарафлама “Навбаҳор”да ҳали катта ўзгаришлар бўлади.

Манба: Навбаҳор матбуот хизмати
Киритилди: 06:14, 20.10.2020.
Ўқилди: 2123 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.