«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 1-тури доирасида бўладиган ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Футбол ўзгармоқда. Бу ҳақиқат. У янада интенсив ўйинга айланди. Юқори интенсивлик билан ўйнаш учун кўп шуғулланиш керак. Биз буни қилишга ҳаракат қиламиз.
Менга прессинг ёқади. Биз рақибга босим ўтказишга, шунингдек, у бизга босим ўтказиши қийин бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Бунинг учун эса жисмоний томондан яхши тайёргарликка эга бўлиш керак.
Нима истаётганимизни яхши биламиз. Яхши тайёргарлик кўришимиз керак, лекин кўп жамоалар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни исташади. Биз ҳам буни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Албатта, биз қийинчиликларга дуч келамиз. Аммо турнирда ғолиб чиқиш учун қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келади. Биз Чемпионлар лигасидан кўп нарса кутяпмиз», – деди Зидан.
«Реал Мадрид» – «Шахтёр» учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:55да бошланади.