Кириш Регистрация

Россия кубоги. Жалолиддинов бир бўлим ўйнаган баҳсда «Тамбов» ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Россия кубогининг 3-босқичи доирасида "Тамбов" Брянскнинг "Динамо" клуби меҳмони бўлди.

Учрашувда Премьер-лига клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳснинг 12-дақиқасида Онугха ҳисобни очган бўлса, ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида Шахов ҳисобдаги фарқни иккитага оширди.

Жасур Жалолиддинов иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга туширилди ва баҳс охирига қадар фаол ҳаракат қилди. "Тамбов" иккинчи голни жарима зарбасидан кейин урди. Ўша вазиятда рақиб футболчилари ўзбекистонлик футболчига нисбатан қоидабузарлик ишлатишгани учун жарима зарбаси белгиланган эди.

Жасур 77-дақиқада сариқ карточка олганини ҳам таъкидлаш лозим.

Россия кубоги, 3-босқичи
"Динамо Брянск" - "Тамбов" - 0:2 (0:1)
Голлар: Онугха, 12 (0:1); Шахов, 85 (0:2)
Огоҳлантиришлар: Себастиен Тилль (52), Жасур Жалолиддинов (76)
"Динамо" (Брянск): Вамбольт, Никитин, Васильев, Сорокин, Шебанов, Чиркин, Мараев, Валикаев, Пазин, Дрогунов, Вотинов
"Тамбов": Чагров, Володько, Каплиенко (Жасур Жалолиддинов 46), Шахов, Ароян (Таказов 46), Рибин, Карасев (Валерий Чуперка 46), Кабахидзе, Килин, Тилль (Шляков 80), Онугха (Костюков 62)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:30, 21.10.2020.
Ўқилди: 4285 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.