"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан "Шахтёр"га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:3) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Биринчи голда ҳимояда хатога йўл қўйдик. "Реал" ўйинчиларида ўзига бўлган ишонч етишмади. Шунга қарамай, футболчилар мағлубиятдан чиқиб кетиш учун қилган ҳаракатлари менга ёқди. Биз мағлубиятга муносиб эмасдик.
Бу муваффақиятсиз учрашув бўлди. Мураббий сифатида мен бунга ечим топишим керак. Биринчи бўлимда бизда ҳеч нарса ўхшамади. "Барселона"га қарши ўйинда барчасини ўзгартиришга ҳаракат қиламан. Футболчиларим учун афсусдаман. Чунки, улар бунга муносиб эмасди. Улар менга кўп ғалабаларни тақдим этишган. Ҳозир бизда барчаси ёмон, аммо эртага янги кун бошланади. Мен келажакка оптимистик руҳ билан қараяпман", - деди Зидан.
Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" учрашуви 24 октябрь куни бўлиб ўтади.