Европа Чемпионлар Лигаси доирасида тунда бўлиб ўтган учрашув кўпчиликни ҳайрон қолдирган бўлса, ажаб эмас. Мадриднинг «Реал» жамоаси ўз уйида 10 та футболчиси CОВИД-19 сабабли майдонга туша олмаган «Шахтёр»дан 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг, «қаймоқранглилар» аъзоси Винисиус вазиятга ўз муносабатини билдирди.
«Тан олиш лозим, биз бугун жуда ёмон учрашув ўтказдик. Ҳеч нарса ўхшамади, аммо биз бир кемадамиз. Бугун майдондаги бирорта футболчи Зидан ўйиндан олдин талаб қилган вазифаларини бажармади. Энди бор эътиборимизни машғулотларга қаратишимиз лозим. Европа Чемпионлар Лигасидаги мағлубият билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Бизни олдинда »Барселона« билан "Ла Лига" доирасидаги учрашув кутиб турибди. Бор эътиборимизни ўша баҳсга қаратишга ҳаракат қиламиз.
Биз «Кадис»дан учралган мағлубият сингари биринчи бўлимни тўлиқ рақибга топшириб қўйдик. Айнан биринчи бўлим фактори якунда ҳал қилувчи омил вазифасини ўтаб берди. Рақибни биринчи бўлимда Зидан истаганидек кучли прессинг билан қийин аҳволга солишимиз лозим эди, бироқ буни уддалай олмадик. Оқибатда, голлар ўтказиб юбордик. Шундай бўлсада, иккинчи бўлимда ортга қайтдик.
Эндиликда, кўпроқ машғулот ўтказишимиз лозим. Ўз спорт формамизни тўлиқ тиклаб олишимиз жуда муҳим. Олдинда бизни мавсумнинг энг муҳим учрашувлари кутиб турибди. Мавсумни жуда яхши бошладик, бироқ кетма-кет мағлубиятларга учрадик. Шундай бўлсада, якунда соврин ютишимиз лозим. Бунинг учун эса, барчасини унутиб олдинга қадам ташлашда давом этиш лозим."