Зидан «Барселона»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди (интервью)
Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Зайниддин Зидан «Шахтёр» ва «Кадис»дан учралган мағлубият ҳақида атрофлича фикр алмашди. «Қироллик клуби» афсонаси ва мураббий жамоанинг келажак режалари ҳақида қисқача баёнот берди.
- «Шахтёр» билан ўйиндаги биринчи бўлим сизнинг мураббийлик фаолиятингизда энг ёмони бўлди.
- Гапингизга қўшиламан. Жуда кўплаб факторлар ўз сўзини айтди ва биз жуда кўп хатога йўл қўйдик. Бизга ишонч ва бошқа хислатлар биринчи бўлимда етишмади. Шу ўринда, футболчиларим иккинчи бўлимда қайтишгани ва вазиятни ўнглашганидан хурсандман. Улар ўйин суратини умуман бошқа томонга буриб юборишди. Биз жуда ёмон ўйин ўтказганимиз учун мағлубиятга учрадик. Мураббий сифатида барча айбларни бўйнимга оламан. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун янги қарорлар қабул қилишимизга тўғри келади.
- «Кадис» ва «Шахтёр»дан қабул қилиб олинган мағлубиятлар занжирдаги ҳалқаларми?
- Менимча шундай. Жуда оғир ва биз учун аламли мағлубиятлар бўлди. Мағлубиятдан сўнг, оғир кеча бизни кутиб турибди. Шундай бўлсада, эртага яна тонг отади. Шанба (Испания вақти билан) куни бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Шу боис, бор эътиборимизни ўша баҳсга қаратамиз. «Барселона» билан ўйин биз учун жуда муҳим.
- Сизнинг жамоангизга биринчи бўлимда нима етишмади? Масъулиятми ёки ғалабага бўлган хоҳишми?
- Деярли барчаси етишмади. Биринчи хатонинг ўзида гол қабул қилиб олдик. Ортидан ўйин рақиб фойдасига ўтиб кетди ва голларни дарвозамиздан жой олишни бошлади. Кўплаб аспектларда бўш ўйин кўрсатдик, аммо ўз кучига бўлган ишонч йўқлиги панд берди. Бу футболда жуда муҳим фактор.
- Қизиғи шундаки, «Реал» кетма-кет мағлубиятга учрамоқда. Бунинг замирида кучли чарчоқ борми? Сиз бу вазиятга қандай ечим топасиз?
- Биринчи навбатда ўзимга ишонаман ва ечим топишимга кўзим етади. Шунингдек, футболчилар ҳам бу вазиятдан чиқиб кетиш учун бор кучи билан ҳаракат қилади деган умиддаман. «Шахтёр»дан учралган мағлубият ҳеч қандай режаларимизни ўзгармади. Биз ўсишда ва олдинга қадам ташлашда давом этамиз. Биз мавсумни 3 та ғалаба ва битта дуранг билан бошладик. Кейин эса, мағлубиятлар содир бўлди. Бу қўлимизни пастга тушириб олишимиз учун сабаб бўлмайди. Олдинга қадам ташлашда давом этамиз.
- «Кадис» билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг, сиз : «шогирдларим интенсивликда ва прессинг қилишда суст ҳаракат қилди»,-деган эдингиз. Бугунги ўйинда ҳам деярли ўша манзарага гувоҳ бўлди. Сўзларингиз футболчиларга етиб бормаяптими?
- Мен жуда ёмон ўйин ўтказганимизни тан оламан ва барча айбларни ўз зиммамга оламан. Мураббий сифатида бу менинг айбим. Биринчи бўлиб тўлиқ негатив! Бунда ҳам менинг айбим! Барча норози, аммо бу чекинишимиз лозим дегани эмас.
- Тан олинг, «Реал» футболчиларида ғалабага бўлган истак ва хоҳиш умуман кўринмай қолди.
- Aсли йўқ. Мен бундай деб ўйламайман. Илк дақиқаларда биз яхши ҳаракат қилдик. Ўтказилган голлардан сўнг, ўзимизга бўлган ишонч тўлиқ йўқолди. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бундай қийин вазиятлар яқин ўтмишда ҳам бўлган эди.
- «Барселона» ЕЧЛда рақиби дарвозасига бир нечта гол киритди. Демак, яқинлашиб келаётган «эл-класико»да «Реал» дарвозаси бир неча бор ишғол қилишини мумкин?!
- Йўқ, йўқ. «Барселона»га қарши ўйинга қадар бизда бир неча кун вақт мавжуд. Шу боис, ўйинга тўлиқ тайёр бўлиш учун керакли барча ишларни амалга оширамиз. Бугунги ёмон ўйинни мухлисларимиз унутиб юбориши учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширамиз.
Мен учун ҳам бу мағлубият кутилмаган натижа бўлди. Биз доимо ғалаба қозонишни истаймиз, шу боис одимлашда давом этишимиз лозим. Булутли кун якунлангач, эртасига албатта қуёш чиқади. Жамоамга тўлиқ ишонаман.