Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Бахтиёр Ҳамидуллаев 2:6дан сўнг: "Ўйинга яхши тайёргарлик олиб боргандик"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 20-тур доирасида бўлиб ўтган "Бунёдкор" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев иштирок этди.

- Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, ўйин бошида марказий ҳимоячиларимизнинг қўпол хатоларидан сўнг голлар ўтказиб юбордик. Мана шу голлардан сўнг, футболчилар руҳан синиб қолди ва ўзларига кела олмади. Лекин ўйин бу даражада йирик ҳисобда якунланишини кутмагандим. Биз ҳам жиддий тайёргарлик кўргандим. Лекин, юқорида айтиб ўтганимдек, иккита гол йигитларни "синдириб" қўйди.

- Ўтказиб юборилган иккита голдан кейин "Андижон" жавоб қайтаришга эришди...

- Ҳа, жавоб беришга эришдик, лекин... Йигитларни ўзига бериладиган саволлар жуда кўп. Бугунги ўйинни қайта кўриб чиқамиз. Кўплаб футболчилар билан қаттиқ гаплашиб оламиз шекилли. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди, бу эски замонни футболи. Олдинги "Андижон"ни футболи футболчиларнинг мияларига ўрнашиб қолган шекилли. Бироқ, аввалги ўйинларда мана шу фикрни йигитларни мияларидан чиқариб юборишга ҳаракат қилаётгандик, аммо, ҳозир яна ўша футболни ўйнашни бошлашди.

- Бугун "Андижон"ни куни эмас экан десак бўладими?

- Шунақа десак ҳам бўлади. Иккинчи дарвозабонимизни ҳам майдонга туширгандик, лекин у ҳам жароҳат олди ва унинг ўрнига бошқа футболчимиз дарвозада турди.

- Элдор Адҳамов нима сабабдан алмаштирилди?

- Ўтказиб юборилган голларда унинг ҳам айби бор. Ўтказилган учта голни дарвозабон қайтарса бўладиган вазиятда эди. Берилган зарбалар у даражада кучли эмасди.

- Ахроровнинг жароҳати қандай?

- Асосийси оёғи синмаган.

- Жамоангизни "Бунёдкор"нинг прессингларида бардош бермади?

- Ўзи ўйлаб кўрсангиз бугунги ўйин учун тайёргарлик олиб бориш учун "Бунёдкор" бизга қараганда бир кун кам дам олди. Бизда ҳаммаси жой-жойида эди. Ўйин бошидаги иккита гол руҳан синдириб қўйди.

Киритилди: 21:20, 22.10.2020.
Ўқилди: 2100 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.