Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-2 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Равшан Эрматов Саудия Арабистонининг фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Жорий йил 23 октябрь куни Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳишам Мешаал Сувайлем ас-Сувайлем бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Сир эмас, спорт аввало миллатлар ва элатлар ўртасида маданий хилма-хиллик, давлатлараро ва маданиятлараро мулоқот ривож топиши, миллий меросни сақлаш, ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали жамиятни барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ўзаро дўстона алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, бугунги кунда ушбу ҳамкорлик спорт соҳасида ҳам тобора ривож топмоқда. Бу жиҳатлар Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида ўтказилган йиғилишда ҳам алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда Р.Эрматов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги фаолияти ҳақида тўхталар экан, мазкур ташкилот жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланиши, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши бевосита жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қаратилган бўлиб, унда ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтириш белгилангани, ўтган давр мобайнида бу борада муайян ишлар амалга оширилганлигини таъкидладилар.

Саудия Арабистони подшоҳлигининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашувда бир қатор масалалар, жумладан Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан Саудия Арабистони подшоҳлигининг Спорт бошқармаси ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик қилиш мақсадида ишлаб чиқилган меморандумни саудияликлар томонидан кўриб чиқилишини тезлатиш, икки давлат спортчиларини халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун спорт турлари бўйича қўшма ўқув-машғулотлар йиғинларини ташкил этиш комплексини ишлаб чиқиш, Саудия Арабистони тажрибасини ўрганган ҳолда Ўзбекистонда от спортини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Саудия Арабистонида миллий спорт туримиз бўлган курашни янада ривожлантириш, бунинг учун подшоҳликни малакали тренерлар билан таъминлаш ва қўшма ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш борасида ўзаро фикр алмашилди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 08:53, 24.10.2020.
Ўқилди: 2630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2422]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2399]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2104]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1701]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1629]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1621]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1469]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1460]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1404]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1151]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик