Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ўзбекистон кубоги ҳақида

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ 9 ноябрь куни старт оладиган ФИФА кунларига қадар Coca Cola Суперлиганинг 22 тур учрашувларини якунлаб олишни режалаштирган.

ФИФА кунларидан кейин II босқичнинг сўнгги тўрт тур учрашувлари ўтказилади. Бу борада ЎзПФЛ клублар билан кенгашиб, уларнинг ҳар бири учун қулай бўлган таклифни тақдим этди. Режа бўйича, 26-тур учрашувлари якунига етгач, Ўзбекистон Coca Cola кубоги старт олади. 

Пандемия борасида тасаввур ҳам йўқ бўлган вақтда кубок учрашувлари гуруҳ босқичи кўринишида ўтишига келишилганди. Бу билан ОФК белгилаб берган 27 ўйинлик минимум талаб билангина чекланиб қолмай, жамоалар мавсум давомида минимум 29 учрашувда иштирок этишларига эришиш мумкин бўларди. Шунингдек, биринчи учрашувларда мағлубият қабул қилиб олган жамоаларда кейинги босқичга йўл олиш имкони яна сақлаб қолинарди. 2021 йилги мавсумдан эса гуруҳ босқичининг ўзида жами 24 клуб иштирок этиши режалаштирилганди. Буларнинг бари мусобақага бўлган қизиқиш ҳамда ўйинлар сонининг ошишига олиб келиши шубҳасиз.

Бироқ пандемия клубларнинг молиявий ҳолатига таъсир ўтказди. Айни вақтда клублар футболчиларга декабрь ойи учун ҳам маош тўлашига тўғри келади. Қўшимчасига, айрим клубларнинг сметалари 20 фоизга қисқартирилгани борасида маълумотлар бор. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ вазият тақазоси туфайли клублар билан яна бир бор маслаҳатлашди. 

Унга кўра, бирйўла 12 клуб — “Қўқон-1912”, “Машъал”, “Пахтакор”, “Сурхон”, “Бухоро”, “Насаф”, “Металлург”, “Сўғдиёна”, “Шўртан”, “Андижон”, “Бунёдкор” ҳамда АГМК форматни олимпия кўринишига ўзгартириш таклифини илгари сурди. Мазкур клублар орасидан фақатгина АГМК кубок учрашувларини марказлаштирилган ҳолда Тошкент шаҳри ва вилоятларида ўтказиш таклифини берди. 

Яна тўрт клуб — “Қизилқум”, “Локомотив”, “Навбаҳор” ҳамда “Оқтепа” форматни гуруҳ босқичи кўринишида қолдириш истагини билдирди. 

Ҳолат юзасидан ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан фикр алмашди ҳамда уч баробар кўпроқ овоз тўплаган вариант пандемия даврида мақбул вариант деб топилди. Шундан келиб чиқиб, кубок учрашувларига олимпия кўринишида қайта қуръа ташлаш маросими ўтказиш тўғри йўл бўлади. 

ЎзПФЛ бу борада Спорт-ТВ канали билан фикр алмашади. Ишчи режага кўра, қуръа маросими Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА кунларидан ўрин олган биринчи учрашуви танаффусида ёки ўйингача бўлиб ўтиши катта эҳтимол. ЎзПФЛ бу борада алоҳида маълумот беради. 

Маълумот учун, Coca Cola Суперлига учрашувларига қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон Coca Cola кубогининг финал учрашувига Наманган шаҳри мезбонлик қилишига ойдинлик киритилган. Наманган шаҳридаги финалга қадар жамоалар ҳар бир босқичда биттадан учрашувда иштирок этади. Қуръа саватидан биринчи бўлиб олинган жамоа мезбон, иккинчиси эса меҳмон мақомида бўлади. 90 дақиқа давомида ғолибни аниқлаб бўлмаса, 15 дақиқадан иккита қўшимча тайм, кейин эса пенальтилар сериясига навбат берилади. 

Алмаштириш мумкин бўлган футболчилар сони борасида алоҳида маълумот тақдим этилади. Айни ҳолатда ЎзПФЛ 90 дақиқа ичида уч уринишда тўрт футболчи алмаштириш ва ўйин қўшимча таймларга қадар чўзилса, яна бир нафардан футболчини алмаштириш таклифини илгари сурмоқда. Бу борада ЎзПФЛ клублар бош мураббийлари билан фикр алмашади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 15:43, 24.10.2020.
Ўқилди: 3229 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.