Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоанинг янги ҳужумчиси Эдинсон Кавани қачон дебют учрашувини ўтказади деган саволга жавоб қайтарди.
"Каванини тайёр бўлиши учун вақт талаб қилинганди, чунки, у узоқ муддат майдонда тўп сурмади. Карантин даврида биз унга барча шароитларни яратиб бердик, тренажёр зал ва югуриш йўлакчаларини. Айни пайтда Эдинсон ишлаш учун бор кучини ишга солди ва умид қиламанки у "Челси" клубига қарши бўладиган ўйинда майдонга тушишга тайёр, - Сульшернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.
"Манкунианлар" бугун "Челси" клубини ўз майдонида қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 20:30да бошланади.