Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Нўъмон Ҳасанов: “Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (1:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Навбаҳор” мураббийи Нўъмон Ҳасанов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози дастлаб ўйин ҳақида фикр билдириб ўтди.

– Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам бир-бирига муносиб ўйин намойиш этди ва кўплаб вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин эса 14 кишига қарши ўйнадик, десак ҳам бўлади. Ўзи ҳакамлар ҳақида умуман гапирмасдим. Лекин бугунги ўйиндан кейин шунга мажбурман.

Нималар юз берганини барча кўриб турибди-ку! Кийим алмаштириш хонасига кирдим, баъзи футболчилар йиғлаб, йигитлар хафа бўлиб ўтиришибди. Бундай футболни биз кўтара олмаймиз. Бугунги учрашувга футболчиларни нега тайёрладим? Иккинчи бўлимдаги мана шу қарорлар учунми? Рақиб футболчисига яққол қизил карточка берилмади.

Иккинчи бўлимнинг бошланишидан ҳакамлар ғалати ишлашди, бош ҳакам ёш бўлгани учун ўзини йўқотиб қўйди, шекилли.

Ўтган турда ҳам ўз майдонимиздаги баҳсда “Металлург” футболчисининг қўлига тўп тегди ва ўша вазиятда бекободликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгиланиши керак эди. Агар ўшанда “Металлург” дарвозасига пенальти белгиланганида, “Навбаҳор” ғалаба қозонган бўларди.

Аммо ўшанда ҳакамлар борасида ҳеч қандай фикр билмадим. Ўша вазиятни ҳаттоки, телевизорда ҳам муҳокама қилишмади.

Ўзим ҳам футболчи бўлганман, лекин бунақасини ҳали кўрмаганман.

- Сўнгги 4та турни нейтрал майдонларда ўтказиш борасида нима дея оласиз?

- Биринчи даврадаги сўнгги тўртта ўйин марказлашган ҳолда ўтказилди. Шу тарафдан олиб қараганда, охирги тўртта турни нейтрал майдонларда бўлиб ўтиши менимча, адолатли қарор бўлади. Бунга барча жамоалар розилик билдиради. Тўғри, ўз майдонимиздаги ўйинларни Наманганда ўтказсак яхши бўларди. Лекин биринчи даврадаги каби, сўнгги тўртта турни нейтрал майдонларда ўтказиш адолатдан бўлади.

- Баҳсли вазият бўлганида ҳакамларга қандай эътироз билдирдингиз?

- Ўша вазиятда учрашув бош ҳакамидан нега қизил карточка берилмади, деб сўрадим. Сабаби, рақиб футболчиси келиб,Эҳсонига боши билан зарба берди. Бундай ҳолат учун эса қизил карточка кўрсатилиши шарт. Мазкур ҳолатни бош ҳакам ҳам, қанот ҳаками ҳам кўришди. Аммо негадир мезбонлар аъзоси майдондан четлатилмади. Ҳайронман.

- Иван Соловьёв ва Исломбек Исоқжонов нима учун бугунги учрашув қайдномасидан жой олишмади?

- Ушбу футболчилар ўтган турдаги “Металлург” билан бўлган ўйинда жароҳат олишди. Шифокорлар билан маслаҳатлашиб, уларга дам беришга қарор қилдим. Бу футболчилар Жиззахга ҳам келишмади. Менимча, тўғри қарор қабул қилдим, деб ўйлайман. Сабаби, олдинда “Бунёдкор” билан ўйин ҳам бор. Насиб қилса, улар таркибга қўшилишади. Ҳали мавсум тугагани йўқ. Олдинда Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳслари бор.

Бугун ғалаба учун майдонга тушгандик ва йигитлар яхши ўйин кўрсатишди. Бироқ, афсуски, кимларнингдир айби билан ютқазиб қўйдик.

Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати
Киритилди: 11:29, 25.10.2020.
Ўқилди: 5682 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.