Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Серхио Агуэро АПЛнинг 6-тур доирасида "Вест Хэм" (1:1) клубига қарши бўлиб ўтган ўйинда жароҳат олганини айтиб ўтди.
"Агуэро мушакларидан жароҳат олди. Унинг сонини орқа қисми жароҳатланди. Эртага барчасига ойдинлик киритилади", - Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб расмий сайти.
Қайд этиш керакки, 32 ёшли Агуэро яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлиб, майдонга қайтганди. У жорий мавсумда учта ўйинда майдонга тушди ва битта гол киритди.