«Ювентус» ҳимоячиси Леонардо Бонуччи Италия чемпионатининг 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Верона"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Шу боис, италиялик футболчи 75-дақиқада майдонни тарк этди. Бонуччининг қанча муддатга чиққани ҳақида маълумот берилмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ювентус"нинг бошқа ҳимоячиси Кьеллини Киевнинг "Динамо" клубига қарши ўйинда жароҳат олган эди.