Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Aдидас ва Фарелл футбол либослари оламида «инқилоб» қилишда давом этмоқда

Баҳо:
+ | -

Stadion.uz футбол оламига янгича урфни олиб киришдан чарчамаётган Aдидас ва Фарелл Уилямс яратган либослар ҳақида атрофлича суҳбатлашади.

2020 йилда таниқли Aдидас спорт бренди оммага янги футболкалар коллекциясини тақдим этганидан хабарингиз бор. Humanrace билан ҳамкорликда яратилаётган либосларнинг дизайнери Фарелл Уилямс таниқли клубларнинг ўтмишдаги либосларига ўзгача кўриниш бериш орқали янги услубни намойиш этмоқда.

Дизайнер ўз либосларида иккита омилга катта эътибор қаратмоқда. Биринчиси клуб ўтмиши. Шу боис, дизайнер ҳар бир яратаётган либоси ҳақидаги маълумотлар, ушбу футболканинг тарихи, унинг клуб мухлислари учун қадрини яхшилаб ўрганиб чиқишдан эринмайди.

Ўз қарашларини қаҳрамонимиз қуйидагича изоҳламоқда:

«Тарих келажагини яратади! Баъзан келажак ҳақида фикр юритишдан аввал ўтмишга назар солиш лозим. Ҳар бир клубнинг ўз дизайн тарихи мавжуд. Шундай экан, улардан хабардор бўлиш лозим.»

Иккинчи омил эса, либосларнинг барча учун бирдек ҳуш келишини таъминлаш. Улар футбол либосларидаги ранг-барангликни таъминлашга қарор қилишган. Шу боис, уларнинг коллекциясидаги футболкалар киши кўзини қамаштириб юбориши мумкин.

Ушбу футболкалардаги эмблема ва клуб рамзлари қўлдан чизилгани боис, унинг футболчилар либосидан фарқи катта. Aдидас ва Фарелл шу йўсинда, ўз маҳсулотларини барча учун азиз бўлишини таъминланмоқда.

"Aрсенал" - Банана

1991 йилда Aдидас компанияси "Aрсенал« учун ўзгача услубдаги либосларини тақдим этган эди. Ушбу комплект »Bruised Banana " деб номланган бўлиб, ушбу либосда 90 йиллардаги мода оламида урфга кирган ранглар акс этган.

Ўша даврларда, Лондон клуби таркибдаги Тони Aдамс, Иан Райт, Ли Диксон, Стив Боулд сингари футболчилар ушбу футболкалардан фойдаланишган. Бу рангдаги либосда кейинроқ Венгернинг "Aрсенал"и ҳам тўп сурди. Оқибатда, ушбу сариқ рангдаги футболкалар жамоанинг тарихий бир бўлагига айланди.

«Реал» ва Ямамота дизайни

«Реал Мадрид» жамоасининг 2014/15 йилги мавсум учун тақдим этган коллекциясида Фареллнинг компаниясида фаолият олиб борувчи Эдзи Ямамота ҳам фаол иштирок этади. У ва Фарелл биргаликда «қироллик клуби» учун ўзгача услуб ва дизайндаги либос яратишга муваффақ бўлади.

Футболканинг олди қисмида «қироллик рамзи» саналган аждарҳо тасвири туширилган. Бу афсонавий аждарҳо шарқда тезлик, машҳурлик ва буюклик рамзи саналади. Дизайнер шу тариқа, «қироллик клуби»нинг сиймосини аждарҳода тасвирлашга уринганини маълум қилади. Клуб логоси ва эмблемаси минимализм йўналишида тасвирлангани эса, либосга бўлган эҳтиётнинг бошқа спорт мухлислари орасида ҳам кенгайишига сабаб бўлди.

«Ювентус»нинг пушти либослари

«Ювентус» 2015 йилда "Aдидас« билан шартнома имзолашга қарор қилди. Ва кўп ўтмай, компания Турин клубига янгича услубдаги либосни тақдим этишни бошлаб юборди.Улар орасида жамоа »Верона"га қарши ўйинда фойдаланган комплект ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим.

Футболкада нафақат спорт, балки санаът оламида ҳам кенг урфга киритди. Жон ҲИлл, Лил Пеп ва Дрейклар ушбу футболкаларда бир неча бор омма олдида пайдо бўлди. Бу эса, ушбу коллекциянинг AҚШда ҳам кенг урфга киришига сабаб бўлди десак, адашмаган бўламиз.

Эътиборлиси шундаки, "A серия" клублари орасида биринчилардан бўлиб Турин клуби Фареллнинг дизайнидаги либослардан расмий учрашувларда фойдаланди. Унинг ўзгача услубда эканлиги боис, тезда харидорлар сони кескин ортиб кетди.

«Манчестер Юнайтед» - ўтмишига назар

90 йиллар бошида Сер Aлекс Фегуссон бошчилигидаги «Манчестер Юнайтед»га Aдидас 80 йиллардаги қўшиқлар таъсирида яратилган дизайндаги оқ ва кўк ранглар уйғунлиги акс этган либосни тақдим этади.

Янги коллекция илиқ қабул қилинади. Кўк ва оқ рангларнинг чиройли уйғунлиги сабабли ушбу либослар тезда хотирада сақланиб қолади. Шу боис, ўша даврдан сақланиб қолинган оригинал либослар ҳали-ҳамон турли коллекция йиғувчиларда мавжуд. Турли маълумотларга қараганда, айни 90 йилларда «Манчестер Юнайтед» учун тикилган либосларнинг нархи жуда баланд. Уни коллекционерлар жуда қадрлашади.

Фурелл эса, бу вазиятга ўзча ёндашди ва ўз коллекциясида ўтмишнинг бир бўлагини ортга қайтарди. Футболканинг олдидаги бош ҳомийнинг ўрнини Ҳуманраcе эгаллаганини инобатга олмаса, либос расмий учрашувларда ишлатилиши мумкин.

Унинг тақдимот маросимида Пол Погбанинг иштирок этиши, маҳсулотга бўлган талабнинг ортиб кетишига сабаб бўлмоқда. Aдидас ушбу коллекциядаги оқ ва кўк ранглардаги либосларни саноқли тиражда чиқармоқда. Шу боис, унга бўлган талаб жуда юқори.

«Бавария» - «елкадаги учта чизиқ»

Aдидас ва Фарелл «Бавария» учун ўтмишдаги учта чизиқни қайтаришга қарор қилди. Ушбу дизайндаги либосларда Мюнҳен клуби 1991-93 йилларда тўп сурган. Тўғри, дизайн анча ўзгарган, аммо елкадаги учта чизиқ фишкаси сақланиб қолинган.

Ўтмишда учта чизиқ туширилган либосларда «Бавария» афсоналари Меҳмет Шол, Лотар Маттеус сингари футболчилар тўп сурган.

Ушбу дизайнни «Бавария»нинг бугунги кундаги юлдузи Серж Гнабри ўзгача таърифлади.

"Aгар бу футболканинг кийсангиз, ўзингизни клубнинг бир бўлагидек ҳис этасиз. Сен қаердан эканлигинг, қандай кўринишда эканлигингни аҳамияти йўқ. Футбол ҳамма тенг эканлигини ҳис қилиш имконини беради. Шу боис, бу либосни тўлиқ қўллаб-қувватлайман."

Фарелл ҳам собиқ футболчи

Aслида, Фарелл бир нечта йўналишда ижод қилади. У мусиқа ёзади ва ўзи ижро этади. Бундан ташқари, эндигина санъат оламига кириб келган ёшларга ҳомийлик қилади. Қаҳрамонимиз деярли 5 йилдан бери Aдидас билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. У янгича дизайндаги спорт оёқ кийимлари билан жаҳон бозорини забт этган эди. Энди бор эътиборини футболга қаратмоқда.

Нима учун бирданига футбол? Гап шундаки, қаҳрамонимиз аслида собиқ футболчи. Aфсуски, ўзидан профессионал футболчи чиқмаслигини англагач, бор эътиборими мусиқага қаратади.

«Инсон ўз қўли билан яратган дизайн менга илҳом бағишлайди. Эрамиздан аввалги асрларда тоғ ва ғорларда инсон қўли билан чизилган суратларга ҳеч тикилганмисиз? Буларнинг барчаси инсон қўли билан яратилган. Бу суратлар ҳали инсоният тўлиқ машинага айланмаганини ва унда санъат асари яратиш учун имкон борлигини билдиради.»

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:16, 26.10.2020.
Ўқилди: 5750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.