Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Андрей Шипилов: «Маҳаллий ёшлардан тўпурарларни қидирамиз»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф"(0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Андрей Шипилов фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши ўйин бўлди. 75 дақиқа давомида ўйин назоратини ўз қўлимизда ушлаб турдик. Биттагина тактик хато туфайли стандартдан гол ўтказиб юбордик. Рақиб яхши ўйнади, биз ҳам тактик томонлама улардан қолишмадик. Гол ўтказиб юборилгунга қадар жуда хотиржам эдим. Ўша вазиятни ҳали ўрганамиз, жуда қўпол хатога йўл қўйдик, тажрибали футболчилар бундай хатога йўл қўйишга ҳаққи йўқ. Нима ҳам дея олардим, "Насаф"ни табриклайман. Яхши жамоа ва яхши ўйин намойиш этмоқда.

Бугун захирадан майдонга тушганлар ўйинимизни кучайтира олишмади. Бобожоновни алмаштирганим менинг ҳам хатоим бўлди. У жуда ҳам фойдали ўйнаётганди. Вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. "Бухоро" билан ўйинда жуда кўп вазият яратгандик. Бугун у қадар кўп имконият яратмадик, лекин ҳеч бўлмаса дурангга лойиқ эдик. Бунинг сабабларини ўрганишимиз керак. Бўлмаса машғулотларда вазиятларни якунлаш борасида етарлича ишлаяпмиз. Эҳтимол бу жараённи тўхтатишимиз керакдир. Балки кимлардир футболда барча нарсага эришиб бўлдим деб ўйлаётгандир, бу фақат унинг шахсий фикри ва бу хато. Ҳар куни машғулотда исботлашинг керак. Машғулотда бор кучинг билан ишламасанг, тўп ҳам дарвозага кирмайди. Демак, маҳаллий ёшлардан топ ҳужумчилар излаймиз. Олдинда яна бешта тур қолди, футбол ўйнашни давом этамиз", - дейди Шипилов.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:10, 27.10.2020.
Ўқилди: 1934 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3232]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2108]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1834]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1829]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1551]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1510]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1494]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1444]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1421]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик